Linux базасида iPadOS клони яратилди: JingOS планшет ва ноутбукларга, кейин смартфонларга чиқади! (+видео)

  •   DiMaX
  •  269
  •  19.01.2021 15:09

Linux базасида iPadOS клони яратилди: JingOS планшет ва ноутбукларга, кейин смартфонларга чиқади! (+видео)

Apple корпорацияси планшетлар бозорида тенгсиз етакчидир ва бунда компаниянинг ўзи ишлаб чиққан iPadOS операцион тизимининг ҳам ҳиссаси катта. Унинг учун тайёрланаётган иловалар ҳам кўп; бу борада Android ундан анча орқада.

ЎҚИНГ: 2021 йили тақдим этишга Apple нималарни тайёрламоқда?

Шу боисданми, хитойлик дастурчилар JingOS номли янги операцион тизимни ишлаб чиқишди. Бу – аслида iPadOS’га жуда ўхшаш бўлган Linux дистрибутивидир.

JingOS тизими купертиноликларнинг iPadOS тизимига ўхшашлиги яққол кўриниб турибди – фойдаланувчи интерфейси, иловалар белгичаларининг шакли ва экранда жойлашуви.

Ушбу операцион тизимнинг афзалликларидан бири – у сичқонча ва клавиатура билан ишлашни ҳам, сенсор экран орқали бошқаришни ҳам қўллаб-қувватлайди. Шунинг эвазига JingOS тизимини планшетларда ҳам, ноутбукларда ҳам қўллаш мумкин. Тизимнинг ўзига ўрнатилган бир қатор иловалар фойдаланувчиларнинг асосий эҳтиёжларига жавоб бера олади.

Айни дамда JingOS расман HUAWEI MateBook 14 ҳамда Microsoft Surface 6 қурилмаларида ишлай олади. Дастурчилар уни қўллаб-қувватловчи девайслар рўйхатини кенгайтиришга ваъда беришмоқда; шу жумладан, унинг ARM-процессорли планшетларда ҳам ишлашини таъминлашмоқчи. Тизимнинг планшет версияси январнинг сўнгигача тақдим этилади, йилнинг охиригача эса смартфонлар учун мобил версиядаги JingOS ҳам чиқади!

ЎҚИНГ: Арзон ноутбук ва планшетларга мўлжалланган янги операцион тизимни илк йирик видеода кўрамиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!