Linux икки миллиондан ошиқ ноутбукларни ишдан чиқарди – энди уларни фақат сервис марказлари тузатиши мумкин

  •   DiMaX
  •  1043
  •  21.12.2017 13:05

Linux икки миллиондан ошиқ ноутбукларни ишдан чиқарди – энди уларни фақат сервис марказлари тузатиши мумкин

Linux операцион тизими базасида ишлайдиган кўпчилик ноутбукларнинг эгалари қийин аҳволга тушиб қолишди. Жорий йилнинг октябрида тақдим этилган Ubuntu 17.10 талқинидаги нуқсон икки миллиондан ошиқ ноутбукка зиён етказди. Энди бу қурилмаларни фақатгина ишлаб чиқарувчи компаниянинг сервис марказлари тузата олади.

ЎҚИНГ: HP ноутбукларида жосус бор экан!

Ҳозирда энг долзарб бўлган Ubuntu 17.10 операцион тизим талқинидаги баг сабабли Lenovo компаниясининг кўплаб ноутбуклари ҳамда Acer’нинг битта моделдаги ноутбукида BIOS прошивкаси зарарланган. Натижада нафақат уларда операцион тизимни, балки портатив компьютернинг ўзини ҳам ишга тушириб бўлмай қолган. Муаммо оқибатида бу гаджетларда бирор операцион тизимни CD-ROM ёки USB-ташувчи орқали ҳам юклаш имкони бўлмаётир.

Ушбу операцион тизимнинг ишлаб чиқувчиси – Canonical компанияси у туфайли зарарланган ноутбук моделлари рўйхатини ошкор этмаётир. Аммо бундан зиён кўрган фойдаланувчиларнинг ўзлари турли форумларда ёзишиб, мазкур рўйхатни тузишган.

ЎҚИНГ: Xiaomi жаҳонни ҳайратга солувчи ноутбук ишлаб чиқармоқда

Мана, янги Linux версияси сабабли ишдан чиққан ноутбук моделлари рўйхати қуйидагича:

  • Lenovo B40-70
  • Lenovo B50-70
  • Lenovo B50-80
  • Lenovo Flex-3
  • Lenovo Flex-10
  • Lenovo G40-30
  • Lenovo G50-70
  • Lenovo G50-80
  • Lenovo S20-30
  • Lenovo U31-70
  • Lenovo Y50-70
  • Lenovo Y70-70
  • Lenovo Yoga Thinkpad (20C0)
  • Lenovo Yoga 2 11″ – 20332
  • Lenovo Z50-70
  • Lenovo Z51-70
  • Lenovo Ideapad 100-15IBY
  • Acer Aspire E5-771G

ЎҚИНГ: Ноутбукларда Wi-Fi нуқта ҳосил қилган ҳолда ўзаро маълумот алмашиш

Айни дамда, яна бошқа ноутбукларга ҳам зарар етказиб қўймаслик учун, Canonical компанияси Ubuntu 17.10 операцион тизим талқинини кўчириб олиш ҳаволасини ишлаб чиқувчининг сайтидан олиб ташлаган. Компания мутахассислари нафақат муаммонинг ечими устида, балки операцион тизимнинг бу хатоликдан холи янги талқинини яратиш устида ҳам иш олиб боришмоқда.

Агарда сиз ҳам Linux операцион тизимини ишлатадиган бўлсангиз, то янги версияси чиққунига қадар компьютерингизга Ubuntu 17.10 талқинини ўрнатмай туришни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Хакерлар қандай компьютер ва операцион тизимдан фойдаланишади?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.