Лионель Месси янги смартфон брендини реклама қилмоқда

Лионель Месси янги смартфон брендини реклама қилмоқда

Швейцариянинг Sirin Labs компанияси 2017 йилнинг декабрида $157,9 млн долларлик маблағ билан криптовалютани ривожлантираётган жаҳоннинг энг йирик лойиҳалари "бешлиги"дан ўрин эгаллаган эди.

Бу маблағнинг бир нечта криптовалюта ишлаб чиқаришга мўлжалланган қурилмалар яратишга йўналтирилиши белгиланган. Мисол учун, Finney номи остида махсус операцион тизимлар, криптосмартфонлар ҳамда персонал компьютерлар ишлаб чиқарилади.

Маълум қилинишича, компания бугунгача ўзи ишлаб чиқаришни режа қилган криптосмартфон ишлаб чиқариш учун 25 мингдан зиёд буюртма олган.

Криптосмартфонни ишлаб чиқаришдан кўзланган мақсад — маълумотлар хавфсизлиги ва ишончлилигини таъминлаш. Сабаби, бугунги мобил операцион тизимлар мобил алоқа фойдаланувчиси тўғрисида ҳаддан ташқари кўп маълумотлар тўплайди. Шу билан бирга, бундай смартфонларда криптовалюта иловаларидан фойдаланиш ва виртуал пуллар ишлаб чиқаришга мўлжалланган иловаларни ҳам мақбуллаштириш режа қилинган.

Finney криптосмартфонида Status иловаси бўлади. Унинг ёрдамида виртуал пуллар тайёрлашда иштирок этиш ва уларни сотиш мумкин.

«Sirin Labs компаниясига қарашли Sirin операцион тизими очиқ кодли иловалардан иборат бўлади. Android тизими билан солиштирганда, бу тизим юқори даражада ҳимояланган ва криптографик ядрога эга бўлади. Бундай ядро криптовалюта ҳамёни орқали хавфсиз транзакцияларни, яъни маблағ олди-бердисини амалга ошириш имконини беради», — дейди Sirin Labs асосчиси Моше Хогега.

Криптосмартфон элчиси ва қиёфаси сифатида афсонавий футболчи Лионель Месси танланган. Шу билан бирга, гаджетларни ишлаб чиқишда Ethereum компанияси асосчиси, таниқли мутахассис Стивен Нерайофф, VoIP-индустрия соҳаси пионерларидан, шунингдек Twitter тармоғига пул тиккан илк сармоядорлардан бири Жефф Пульвер, Bancor компанияси асосчиси Гай Бенарци, Sony Mobile асосчиларидан бири Такеши Ито ва бошқалар ҳам маслаҳатчи сифатида иштирок этмоқдалар.

Finney криптосмартфони шу йил охири ёки 2019 йилнинг бошида тақдим қилинади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!