Liveman C1 – 4К форматда видео ёзадиган LeEco экшн-камераси

Liveman C1 – 4К форматда видео ёзадиган LeEco экшн-камераси

Хитойнинг LeEco компанияси Liveman C1 номли ўзининг биринчи экшн-камерасини намойиш қилди, деб хабар бермоқда Gagadget нашри.

Камера 16 Мпли матрица ва 140-градусли объектив билан жиҳозланган, қурилма ишига Ambarella  A12S процессори жавоб беради. Liveman C1 30 кадр/сония тезлик билан 4К форматидаги видеоларни ёзиши мумкин. Шунингдек, камерада экстремаль шароитларда автоматик съёмкани бошлашга хизмат қиладиган G-сенсор ўрнатилган.

Батарея сиғими 1050 мА/соат, 1,8 дюймли экран, Wi-Fi ҳамда Bluetooth модуллари мавжуд. Қамера 40 метргача бўлган сув остида ҳам тасвирга тушира олади.

Хитойда камерага олдиндан буюртма бериш жараёни очилган, нархи 220 долларни ташкил қилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.