Livio AI: эшитиш аппарати, фитнес-трекер ва яна таржимон

  •   Saroy
  •  1830
  •  29.08.2018 11:53

Livio AI: эшитиш аппарати, фитнес-трекер ва яна таржимон

Starkey компанияси  Livio AI ақлли эшитиш аппаратини сотувга чиқармоқда. Янги қурилма фитнес-трекер имкониятига ҳамда ўзининг сунъий интеллектига эга.

Ишлаб чиқарувчи Livio AI’ни кўплаб фойдали датчикларга ва сунъий интеллект тизимига эга дунёдаги биринчи эшитиш аппарати сифатида тақдим этмоқда. Livio AI  аппаратидан кўзланган асосий  мақсад, қулоғи оғир кишиларнинг эшитиш имкониятларини  яхшилаш ва уларга кундалик ҳаёти билан яшашида ёрдам бериш. Қурилма атрофдаги турли шовқинни ўчириб, урғуни суҳбатни аниқ эшитишга беради. Фойдаланувчининг эҳтиёжига қараб, Livio AI мобиль иловалар орқали турли иш режимига ўта олади.

ЎҚИНГ:Бугун “наушник”, эртага қулоқ аппарати…

Янги қурилма ёнда олиб юриладиган смарт-гаджет функцияси билан ҳам таъминланди, шу сабабли у эгасининг жисмоний фаоллигини ҳам кузатиб боради. Қолаверса, аппарат ички Alex овозли ёрдамчи билан ҳам таъминланган.  Alex овозли ёрдамчи интернетда керакли маълумотни топишда, мусиқани қўйишда ва фойдаланувчининг бошқа буйруқларини бажаришда асқотади. Агар бошқа мамлакат одамлари билан гаплашишга тўғри келса, унга ўрнатилган сунъий интеллект суҳбатни икки томонга ҳам таржима қилиб беради.

Livio AI қурилмасининг қачон чиқиши борасида бирор бир аниқ сана айтилмаяпти, нархи ҳам маълум эмас.  Аммо аппарат йил охиригача АҚШ ва Канада ҳудудида сотилиши режалаштирилгани маълум. 2019 йилдан бошлаб, ушбу “муъжиза матоҳ” жаҳон бозорига ҳам чиқарилади.

ЎҚИНГ:Android энди эшитиш аппаратларида ҳам ишлайди

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!