Лочинкўз бўламиз: кўз нурини қандай қилиб ўткир қилса бўлади?

  •   Saroy
  •  4470
  •  29.10.2018 13:01

Лочинкўз бўламиз: кўз нурини қандай қилиб ўткир қилса бўлади?

Баъзан одам бир-бирига ўхшашроқ рангларнинг умуман фарқига бормайди. Ҳатто шундоқ қаршисида турса ҳам, улар одамга бир хил кўринаверади. Энди махсус ишлаб чиқилган кўзойнак одамларга ҳатто аранг илғаса бўладиган белгиларни ҳам ажрата олиш имкониятини беради. Келгусида эса бундай кўзойнаклар бизга қалбаки пул банкнотларини ҳам, ёки ўсимликлар орасида беркиниб турган  камуфляжни ҳам  илғаш имкониятини беради.

Висконсин-Мэдисон университетининг бир гуруҳ олимлари томонидан яратилган кўзойнак инсоннинг рангли нигоҳини кучайтиради ва унга метаўлчамларни ҳам кўриш имконини беради, яъни бир хил бўлиб кўринган ранг аммо ёруғликда турли узунликдаги тўлқинларни кўрсатади.

Инсон кўзи уч тоифадаги  тўр пардага эга. Улар қисқа (мовий), ўртача (яшил) ва узун (қизил) тўлқин узунлигидир. Шундай экан, бошқа тўр пардаларга эга бўлиши учун кўзни алдаш мумкинми? Назарий жиҳатдан кўз нуримиз трихроматикдан тетрахроматикка ўтиши мумкин экан, яъни биз тўртта ранг каналини кўрадиган бўламиз.

Айрим ҳайвонлар тўртта ранг каналини кўради. Масалан, олтин балиқ мовий, қизил, яшил ва ултрабинафша рангларига таъсирланадиган хўжайраларга эга.

Физик олим Михаил Катц ўз жамоаси билан кўзда иккита рангфильтрини ишлаб чиқди. Унда мовий ранг спектридан  айрим қисмлари ажралиб чиқади. Ҳар бир кўз мовий ранг ҳақида озроқ бошқачароқ спектрли маълумот олса, олимларнинг фикрича, рангдаги озгина бўлса ҳам фарқни ифода эта олиши керак. Таъкидлаш жоизки, амалда ҳам шундай бўлиб чиқди.

ЎҚИНГ: Philips кўз учун безарар смартфонни тақдим этди

Олимлар одамларга рангли квадратларни кўрсатиб, уларни компьютер ва смартфон экранларида метаўлчам сифатида қабул қилиб, ҳодисани текшириб кўрдилар. Оддий кўз билан қараганда, квадратлар мутлақо бир хил бўлиб туюлди, аммо кўзойнак билан қараганда уларни осонликча ажрата олдилар.

Олимлар иккита фильтрдан фойдаланишди. Битта фильтр метаўлчамлараро фарқни аниқлади, аммо у туфайли бошқа ранглар бироз ноодатий кўринди. Иккала фильтрда эса қабул қилишдаги чалкашликларга барҳам берилиб, бир-бирига тенглаштирилди.

Ҳозирча фильтрлар ёрдамидан кўриниб турган спектрнинг фақат мовий қисмидаги метаўлчамларни фарқлаш мумкин, халос. Катцнинг фикрича, келгусида яшил белгиларни ҳам кўришимиз мумкин бўлади, ундан кейин эса одамлар қалбаки банкнотларни пайқай оладиган, бузила бошлаган сабзавотларнинг устки қисмидаги ўзгаришларни ҳамда камуфляж ниқобдаги объективларни ҳам кўра оладиган махсус асбобларни ишлаб чиқаришга киришиш мумкин.

ЎҚИНГ: EyeLeo — кўз учун танаффусларни ёдга солиб турувчи дастур

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.