Lofi Girl'ни танирмидингиз? Энди унинг йигити бор!

Lofi Girl'ни танирмидингиз? Энди унинг йигити бор!

Агар сиз ҳам уй вазифаларини бажаришда ёки китоб ўқишда ёки умуман бошқа вазиятларда эътиборингизни бир жойга жамлаш учун "лофи" стилидаги мусиқаларни тинглашга одатланган бўлсангиз, унда сиз YouTube'даги Lofi Girl каналини жуда яхши биласиз. У ерда лофи жанридаги мусиқалар кун давомида тинимсиз жонли эфирда узатилади. Каналнинг асосий қаҳрамони эса шу мусиқаларни тинглаган ҳолда дарс қилиб ўтирадиган ўқувчи қиз бўлиб, энди у ёлғиз эмас – Lofi Girl канали янги жанрдаги мусиқа стриминги билан мутлақо янги қаҳрамонни тақдим қилди.

"lofi" (шунингдек, "lo-fi" тарзида ҳам ёзилиши мумкин) – бу "low-fidelity" ёхуд "паст сифатли" мусиқа жанри бўлиб, у стрессни камайтиради ва фикрни жамлашга ёрдам беради.

Synthwave Boy – Lofi Girl каналининг янги қаҳрамони бўлиб, у ўз номи билан synthwave мусиқа жанридаги стримни таклиф қилади. Видеода сиз уни ана шундай мусиқа оҳанглари остида компютер ишларини қилиб ўтирганини кўришингиз мумкин, албатта, 24/7. Унинг стили ҳам мусиқа жанри билан ҳамоҳанг: бинафшаранг уст-бош кийимлари ва фон ранглари электрон мусиқа билан уйғунлашади.

Янги қаҳрамонимиз Lofi Girl билан рўпарама-рўпара жойлашган уйда яшайди. Алоҳида таъкидлаш жоизки, Lofi Girl'нинг мушуги бўлса, Synthwave Boy ўзининг ёқимтой кучукчаси эга.

Шундай қилиб, энди Lofi Girl каналида учта 24/7 ишлайдиган стримлар мавжуд: ўйинлар ёки машинада тунги сайрлар учун "synthwave" радиоси, ўқиш учун "lofi hip-hop" радиоси ва дам олиш, шунчаки роҳатланиш учун юмшоқроқ "lofi hip-hop" радиоси.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.