Louis Vuitton раҳбаридан ўзиб кетган Илон Маск дунёнинг тўртинчи энг бой инсонига айланди

  •   DiMaX
  •  471
  •  18.08.2020 17:21

Louis Vuitton раҳбаридан ўзиб кетган Илон Маск дунёнинг тўртинчи энг бой инсонига айланди

Америкалик тадбиркор, SpaceX ҳамда Tesla компаниялари асосчиси Илон Маск француз компаниялар гуруҳи LVMH (Louis Vuitton Moet Hennessy) бош директори Бернар Арнони ортда қолдириб, дунёнинг тўртинчи энг бой инсонига айланди. Бу ҳақда Bloomberg хабарига таяниб Sof.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Starlink «фазовий» интернетини синаб кўрганларнинг ҳафсаласи пир бўлди!

Агентлик хабарига кўра, душанба куни Tesla акциялари 11% га қимматлади, Маскнинг бойлиги эса $7,8 млрдга кўпайди. Ҳозирги пайтда Bloomberg тадбиркорнинг бойлигини $84,8 млрд. деб баҳоламоқда. Бешинчи ўринни $84,6 млрд. билан Бернар Арно, олтинчини эса $78,8 млрд. пули билан Ҳиндистондаги Reliance Industries эгаси Мукеш Амбани эгаллаган.

49 ёшли Маск айни дамда Америкада ва бутун дунёда фақат учтагина одамдан кўра камбағалроқ. Булар – Facebook асосчиси Марк Цукерберг ($99 млрд), Microsoft ҳаммуассиси Билл Гейтс ($121 млрд) ҳамда кетма-кет уч йилдан бери Ер шарининг энг бой одами, Amazon корпорацияси раҳбари Жефф Безос ($188 млрд).

Tesla компаниясига 2003 йилда Маск томонидан асос солинган. Бошида у Tesla Motors деб аталар эди, кейинчалик фақат Tesla қолди. Аввалига компания фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган эди, кейинроқ эса қуёш батарейкалари ва бошқа энергия тўпловчи тизимлар ҳам ишлаб чиқаради. Ҳозирда Tesla бутун автомобил ишлаб чиқариш саноатидаги энг қиммат компания саналади. У Америка, немис ва япон автоширкатларини капитализацияси бўйича ортда қолдирган.

ЎҚИНГ: Tesla’нинг кутилмаган кушандаси: Sony ўз электромобилини йўлга чиқарди (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!