«Love Story» видеоролиги керакми? Уни сизга Google Photos тайёрлаб беради!

  •   DiMaX
  •  2107
  •  26.06.2018 12:52

«Love Story» видеоролиги керакми? Уни сизга Google Photos тайёрлаб беради!

Google компанияси ўзининг Google Photos сервиси функционаллигини янгилади. Энди у сизнинг жуфтингиз билан тушган суратларингиздан «Love Story» услубида видеоролик ярата олади.

ЎҚИНГ: Барча смартфонларга тўлдирилган борлиқ бахш этувчи илова чиқди

Google вакилларининг таъкидлашларича, агарда смартфонингиздаги фотоархивингизда жуфтингиз билан бирга тушган расмлар ва видеолавҳалар қанча кўп бўлса, «Love Story» ролиги ҳам шунча қизиқарли чиқади.

Google Photos’га видеоролик тайёрлатиш учун архивингиздаги тегишли видео ва расмларни  белгилаб берасиз. Илова «Love Story» фильмининг дастлабки вариантини тайёрлаб кўрсатади. Кейин уни ўзингиз ўзгартиришингиз – яна материаллар қўшишингиз ёки кераксизларини олиб ташлашингиз, шунингдек, фон мусиқасини танлашингиз мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Mug Life – ҳар қандай суратни «жонлантириб» юборувчи илова!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!