Ловиясимон симсиз қулоқчин – Galaxy Buds Live иккита промо-роликда

  •   DiMaX
  •  470
  •  18.07.2020 16:18

Ловиясимон симсиз қулоқчин – Galaxy Buds Live иккита промо-роликда

Samsung компанияси янги фаблетлардан ташқари, Galaxy Buds Live (ёки Galaxy Buds X) номли ловиясимон буткул симсиз қулоқчинини ҳам тайёрлаган. Баъзи хабарларда унинг Galaxy Watch 3 смарт-соати билан шу ойдаёқ тақдим этилишини айтилганди, лекин унақа бўлмайди, шекилли.

ЎҚИНГ: Galaxy Note 20 ва бошқа гаджетлар тақдимот санасини Samsung расман эълон қилди! (+видео)

Интернетда буткул симсиз Samsung Galaxy Buds Live қулоқчинининг бир нечта реклама суратлари, ҳатто видеоларигача тарқалиб кетди. Шулардан бирини WalkingCat никли фойдаланувчи эълон қилган. Видеолавҳада қулоқчинни қувватловчи ғилоқи билан бирга, Mystic Bronze, Black ва White рангларида кўрсатишган:

Юқоридаги роликда «Шовқинни ўтказманг. Овозни қўйиб юборинг» маъносидаги ёзув мавжуд. Бу эса қулоқчиннинг фаол шовқин тўсиш функциясига ишора қилаётир.

ЎҚИНГ: Оригинал AirPods'ни сохтасидан қандай фарқлаш мумкин?

Яна битта видеони эса Samsung ўзининг расмий саҳифасида эълон қилган; бу – 5 августда бўлиб ўтадиган Galaxy Unpacked онлайн намойишига таклифномадир. Айни ўша тадбирда Galaxy Buds Live’дан ташқари Galaxy Note 20 туркумидаги фаблетлар ҳамда Galaxy Fold 2 букламафони ҳам кўрсатилади.

Лекин жанубий кореяликлар бу роликда айнан симсиз қулоқчинга ишора қилишмоқда:

Мазкур лавҳада: «Товушнинг янги кучини синаб кўринг» ёзуви мавжуд, лекин Samsung бунинг айнан Galaxy Buds Live эканини аниқ айтмаяпти.

Дарвоқе, миш-мишларга қараганда, бу буткул симсиз қулоқчин нархи 150 АҚШ долларидан пастроқ бўлади.

ЎҚИНГ: Интернет орқали AirPods буюртма қилган қизга ўз боши катталигидаги қулоқчин етиб келди!