Лойиқ келмадими? Илк «ақлли» кийим-кечак дўкони, сунъий онг ҳам шу ерда

  •   Saroy
  •  465
  •  04.07.2018 18:04

Лойиқ келмадими? Илк «ақлли» кийим-кечак дўкони, сунъий онг ҳам шу ерда

Guess кийим-кечаклар бренди ва Хитойнинг йирик Alibaba Group IT-корпорацияси  FashionAI тизимини ишлаб чиқди.  У, дўкон айланганингизда сизга вертуал ассистент бўлади. Компьютер нигоҳли сунъий интеллект харид чоғида кийим-кечакнинг бир-бирига мос келадиган турли элементларини аниқлашда ёрдам беради. Бунинг учун сунъий онгли «ақлли» ойна камера ва алгоритмлар ёрдамида кийимнинг рангини, шаклини ва чиройини аниқлайди ва ниманидир алмаштиришни ёки ниманидир қўшиб харид қилишни маслаҳат беради.

FashionAI тизимининг сунъий онгини ўргатиш учун уста тикувчилар тайёрлаган 500 мингта либоснинг фотосурати кўрсатилди.

FashionAI тизими Ганконгдаги махсус дўконларга ўрнатилди. Дўкондаги ҳар бир буюм RFID-белгиси билан жиҳозланган. Харидор бирор бир буюмни қўлга олган чоғда, у  “ақлли” ойна томонидан автомат тарзда  ўқилади. Шундан кейин, тизим дўкон ходимини огоҳлантиради, мақсад шуки, персонал лойиқ келадиган бичимни ва унга мос келадиган аксессуарларни тайёрлаб қўйиши лозим.   Яъни, харидор кофта танлаши мумкин, агар размер тўғри келмаса ёки унга қўшиб яна ниманидир кийиб кўрмоқчи бўлса, буларнинг барчасини “ақлли” тизим аниқлайди ва дўкон ходимининг ўзи уларни олиб келиб беради.

Ҳа, Ганконгда шнақа гаплар! Аммо  Alibaba  ҳозирча оддий дўконларга ҳам FashionAI тизимини жорий этиши ҳақда ҳеч нарса демаяпти

 

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!