Lumia 950 XL: фото-саёҳат учун идеал смартфон

Lumia 950 XL: фото-саёҳат учун идеал смартфон

Саёҳатга чиқаётган ҳар ким борки, ташриф буюришни кўзлаётган манзилларни ёрқин рангда бир умрга муҳрлашни истайди. Бугунги техника асрида эса бунинг учун чўнтак фотокамерасини кўтариб юришнинг ҳам ҳожати қолмади. Боиси, ихчам ва инновацион смартфонлар олаётган суратлар сифати бўйича улар билан беллаша олади.

Мисол учун, Microsoft Lumia 950 XL флагмани камерасида олинган суратлар ҳаваскорларни ҳам, профессионал сураткашларни ҳам хурсанд қилади.

Турли жанрдаги фотографияга мўлжалланган илғор смартфон

Саёҳат инсонни нафақат руҳан тарбиялайди, шу билан бирга, уни сураткаш сифатида ҳам кашф қилади. Шаҳарлар, табиат ва обидалар акс этган гўзал суратлар асосан сайёҳлар томонидан олинади. Чунки, сайёҳ янги манзилга хос “турфа хиллик”ни осон кўради.

Саёҳат мобайнида гўзал манзарали суратлар, портретларни ранг-баранг жанрда ишлаш мумкин. Яъни, муносиб камера бўлса, “ҳаёт лаҳзаси”ни муҳрлаш ҳам осон.

Замонавий, шиша ва металл уйғунлигида ишланган нафис гаджет сизни ҳаётга, табиатга янгича, ундан илҳомланган нигоҳда қарашга ундайди. Бу эса “жонли” сурат олиш учун муҳим.

Фотографнинг нуқтаи назарига кўра, Lumia 950 XL қойилмақом дизайнга эга. Бир тарафдан аппарат чиройли ва улкан, ноодатий камера объективи билан кўринишда.

Суратга олишдаги тезкорлик ва илғорлик

Лаҳзани муҳрлаш учун камерадан тезкорлик талаб этилади. Агар биз бу гаджетга тасвирга олувчи қурилма сифатида баҳо берадиган бўлсак, камера тезкорлиги ва суратга олишга мўлжалланган оптимал иловаси туфайли гаджет фойдаланувчида ижобий таассурот шакллантиради.

Тасаввур қилинг: кўчада кетяпсиз ва тўсатдан қизиқарли ва муҳим бўлган бирор манзара, вазиятга дуч келиб қолдингиз. Уни суратга олиш мақсадида, чўнтакдан смартфонни оласиз ва тизимга кириш, камера иловасининг ишга тушириш учун, сўнгра фокусни тўғирлаш учун кутасиз.

Буларнинг барчаси вақтни олиши ва зарур манзара бу вақтга келиб аҳамиятини йўқотиши мумкин. Lumia 950 XL’нинг камерасини эса “уйқу” режимидан ҳам тезкорлик билан ишга тушириш мумкин. Унда суратга олишга мўлжалланган интерфейс ҳам зудлик билан фаолиятга киришади. Шунингдек, камеранинг фазали фокусировка тизими ҳам керакли пайтда яшиндек ишлаб кетади.

Смартфоннинг яна бир муҳим жиҳати – унинг корпусининг ёнида камеранинг электрон механизмини ишга туширувчи махсус тугмача бор.

Гаджет камерасини созлаш эса моҳир камераларнинг созламасидек кенг имкониятларга бой.

Маҳорaтли фотосуратчи ўз камерасининг имкониятини беш бармоғидай билгани каби, Lumia 950 XL смартфони ҳам мобиль-фото иштиёқманди бўлган фойдаланувчисига камера имкониятларини қисқа фурсатда ўргатиб қўяди.

Энг муҳими – бу гаджет камерасида суратларни фақатгина автомат режимда олиш эмас, камерани созлаш ҳам мумкинлиги. Lumia 950 XL “ақлли телефони”нинг автомат режими ҳам аъло даражада ишлайди. Айниқса, тезкор маҳалда бу қобилияти иш беради. Камера параметрларини ўзингиз созласангиз смартфон имконияталрини бир неча бор оширади ва тўлиқ намоён этади.

ISO таъсирчанлигини ўзгартириш, оқ ранг тусини оптималлаштириш фойдаланувчи учун қийинчилик туғдирмайди. Lumia 950 XL’да сиз қўлингизда профессиональ фотоаппаратни ҳис қиласиз. Буларнинг барчасини мураккаб меню эмас, ягона интерфейсдан ўрин олган созламалар ёрдамида бажариш мумкин.

Сифатли сурат олиш учун ҳамма шароит муҳайё

Фотографияга икки омилга кўра баҳо бериш мумкин: ижодий ва сурат сифатига кўра. Биринчиси, фотогарфга боғлиқ бўлса, иккинчиси қурилманинг зиммасидаги вазифа.

Кўпчиликнинг фикрича, сурат аниқ-тиниқ бўлиши, унинг марказий нуқтаси тўғри танланган бўлиши, ортиқча ёруғлик ва хираликлардан холи бўлиши, оқ  ранг туси меъёрида бўлиши керак. Модомики, бу муҳим вазифаларни бажаришда қурилма ҳам ёрдамга келар экан, фотограф ихтиёрида ижодий фикрлашга етарли вақт бўлади.

Lumia 950 XL смартфонида кадрларни чинакамига юқори сифатли қилиб олиш учун барча имконият мужассам қилинган.

Унинг 20 мегапикселли матрицага эга камераси катта сиғимли, ёрқин суратлар олишга хизмат қилади. Смартфоннинг график-тасвирларни қайта ишлаш, таҳрирлаш кўникмаси ҳам юқори даражада. Ҳатто ёруғлик етишмаган вазиятда ҳам  Lumia 950 XL мобиль алоқа воситасининг F/1.9 диафрагмали, ёруғлик қамрови кенг бўлган объективи уялтирмайдиган тасвир олишга кўмаклашади.

Lumia 950 XL камерасининг муҳим жиҳатлари: суратга олинаётган объектлардаги кичик деталларнинг ҳам аниқ акс этиши. Агар манзарани фокуслашда бирор хатоликка йўл қўйилмаган бўлса, унда манзаранинг ҳар бир деталини аниқ кўриш мумкин бўлади. Агар ёруғлик паст бўлса. камера остидан ўрин олган учта  светодиодли фоточақноқлар ёрдамга келади.

Фокуслашнинг юқори тезликда амалга оширилиши ҳаракатдаги жисмлар, ҳайвонлар ва болалар акс этган тиниқ суратлар ишлаш учун айни муддао. Фокуслашнинг минималь масофаси ҳеч бир қийинчиликсиз ҳам йирик пландаги суратларни ишлаш имконини беради.

Суратни оптик барқарорлаштириш функцияси ҳар қандай шароитда ёрдамга шай туради. У баъзида камерани тутишда кузатиладиган титроқлар туфайли юзага келиши мумкин бўлган камчиликларни максимал даражада бартараф қилади. Натижада, лаҳза муҳрланган ажойиб сурат катта экранда ҳам камерада илк маротаба кўринганидек сифатини йўқотмайди.

Хулоса

Microsoft Lumia 950 XL чўнтакда бўлса, сизга гўзал таассуротларни бир умрга асраб қўйиш учун қулай шароит бор. У ёруғ ёки қоронғу шароитни писанд этмайдиган камерага эга, фойдаланувчисига ёрдам берадиган инновацион гаджет.

Microsoft компанияси  Lumia 950 XL’ни 2015 йилнинг октябрь ойида тақдим қилган. Ушбу смартфон Windows 10 Mobile операцион тизимида ишлайди.

Lumia 950 XL мобиль телефони 5,7 дюймли дисплейга эга, экран сиғими 2560х1440 пиксел. У 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 810, 3 ГБ тезкор, 32 ГБ доимий хотира картаси билан таъминланган. Micro SD қўшимча хотира бўлмачаси 200 ГБайтгача флешкани ўқийди. Унинг аккумулятор сиғими 3000 мА·соат. Оғирлиги 150 грамм.

Lumia 950 XL’да Continuum, яъни уни монтиор ва клавиатурага улаш функциясининг татбиқ этилиши, кўзни сканер қилиш тизими смартфон саноатида муҳим янгилик бўлган.

Хулоса

Microsoft Lumia 950 XL

9.5балл

Microsoft Lumia 950 XL чўнтакда бўлса, сизга гўзал таассуротларни бир умрга асраб қўйиш учун қулай шароит бор. У ёруғ ёки қоронғу шароитни писанд этмайдиган камерага эга, фойдаланувчисига ёрдам берадиган инновацион гаджет.

Камера имконияти

Табиат қўйнида олинган сурат сифати

Ёруғлик паст жойда олинган сурат сифати

Камера созламасининг қулайлиги

Қаердан сотиб олиш мумкин?

www.olx.uz $500 Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Оптик барқарорлаштириш функцияси
  • Камеранинг 3 та фоточақноғи
  • Юқори пикселли экани
  • Суратларни қайта таҳрирлаш ва фокуслаш тизими
  • Камера созламасининг кенг имконияти ва соддалиги

 Камчилиги

  • Юз ва инсон териси акс этган баъзи суратларда терининг нотабиий кўриниши
  • Видео тасвир олишда оқ туснинг кўплиги
Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!