Маълумотлар базаси ва маълумотлар базасини бошқариш тизими (MBBT) тушунчалари ўртасидаги фарқ

Маълумотлар базаси ва маълумотлар базасини бошқариш тизими (MBBT) тушунчалари ўртасидаги фарқ

Кўпчилик, терминларни тушуниш бўйича бироз қийналишади, лекин айнан терминларни билиш, қўйилган вазифаларни ечишда ёки пайдо бўлган хатоликларни бартараф этишда жуда керак бўлади. Мисол учун, бирор муаммо пайдо бўлса, биз дарҳол Google’ни ёрдамга чақирамиз, агар Google қидирув тизимига терминлар орқали сўров берсангиз, муаммо ечиш қийинчилик туғдирмайди, агар терминларсиз оддий сўзлар билан қидиришни амалга оширсангиз, муаммони ечишга анча вақт кетиб қолади.

Бу мақолада маълумотлар базасига оид жуда керакли ва кўпчилик(!) адаштирадиган икки терминни тушунтиришга ҳаракат қиламан: Маълумотлар базаси ва Маълумотлар базасини бошқариш тизими (MBBT).

Маълумотлар базаси бу — тартибланган маълумотларни сақловчи ва қайта ишловчи ахборот модели ҳисобланади. Соддароқ қилиб айтганда, бир ҳил турдаги ахборотларни ўзида сақловчи ва берилган сўровлар орқали уларни тақдим этувчи модель. Мисол учун, китоблар жавони, бу маълумотлар базаси ҳисобланади, яъни бир ҳил турдаги (китобларни) объектларни ўзида сақлайди, ёки бўлмаса телефон рақамлар ёзилган китобча, бу ерда исм, телефон рақам каби бир ҳил типдаги маълумотлар сақланади, бу ҳам маълумотлар базаси.

Маълумотлар базасини бошқариш тизими — бу маълумотлар базасини ҳосил қилувчи, маълумотларни қайта ишловчи ва қидирувчи тизим ҳисобланади. Қисқа қилиб айтганда, MBBT барча жараёнларни амалга оширади. Маълумотлар базаси фақат маълумотларни сақлайди, қолган барча ишларни MBBT бажаради.

Маълумотлар базасидаги маълумотлар, SQL сўров тиллари орқали бошқарилади, бу тилда MBBT’га сўров берилади, бу сўров у ерда қайта ишланиб, натижа олиш учун маълумотлар базасига мурожаат қилади, у ердан сўровга мос маълумотни олиб, сўровга жавоб беради:

Сўров бериш:

SQL сўров -> MBBT -> Маълумотлар базаси

натижа олиш:

Маълумотлар базаси -> MBBT — > Сўровга жавоб

Қуйидаги дастурлар MBBT’га мисол бўла олади:

— Oracle;

— MySQL;

— Microsoft Office Access;

— MariaDB;

— Microsoft SQL Server;

Ҳулоса шуки, сиз ўйлаган бу дастурлар, маълумотлар базаси эмас, балки MBBT ҳисобланади.

Маълумотлар базаси MBBT’нинг бир қисмидир, демак бу дастурларни ишлатганда «маълумотлар базаси сифатида Oracle’ни танладим» эмас, балки «Маълумотлар базасини бошқариш тизими сифатида Oracle’ни танладим» тўғри бўлади.

Манба: ITportal.uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.