Mac’даги кераксиз иловаларни тезда ўчириб, жойни бўшатамиз

  •   DiMaX
  •  963
  •  02.05.2017 10:47

Mac’даги кераксиз иловаларни тезда ўчириб, жойни бўшатамиз

Мазкур Apple компьютерларининг кўпчилигида деярли ишлатилмайдиган, аммо кўп жой эгаллаган йирик дастурлар ўрнатилган. Уларни осонгина топиш ва дискида жойни тезда бўшатиш мумкин.

Бунинг учун чет ишлаб чиқувчиларнинг ҳеч қанақа қимматбаҳо утилиталари керак эмас. Бизга зарур нарсаларнинг ҳаммаси macOS операцион тизимининг ўзида мавжуд. Apple операцион тизимнинг сўнгги янгиланишларидан бири – macOS Sierra’га шундай фойдали функцияни қўшган. Ундан фойдаланиш эса ўта осон.

Кетдикми?

  1. Apple менюсини очиб, ундаги «Об этом Mac» бўлимига киринг.

  1. Диск ҳақидаги маълумотларни кўрсатувчи «Хранилище» варақасига ўтиб, «Управлять» тугмачасини босинг.

  1. Очилган ойнанинг ён панелида дастурларни кўрсатувчи «Программы» бандини танланг ва кўрсатилган дастурларни ҳажмига кўра сараланг.

  1. Кераксиз ва катта ҳажмли иловаларни топинг, қайси бирини ўчириш лозим бўлса, ўшанинг номи устига курсорни олиб боринг. Дастурни ўчириб ташлаш учун крестча устига босинг.
  2. Ўчиришингизни тасдиқланг.

Шу оддийгина усул ёрдамида Mac App Store’дан ўрнатилган иловаларни ҳам, бошқа манбалардан олинганларини ҳам ўчириб ташлаш мумкин. Бунда улар одатдаги «Программы» жилдида сақланадими ёки бошқа исталган жойдами – фарқи йўқ, ўчирса бўлади.

macOS’нинг олдинги версияларидан қолган дастур ўрнатгичлари, сиз бир неча ойдан буён умуман ишлатилмаган Xcode ва шу каби кўплаб кераксиз нарсалар компьютерингизнинг қаттиқ дискида жой эгаллаб ётгандир. Юқоридаги усул билан улардан қутулиб, бирйўла дискни бир неча гигабайт ортиқча юкдан халос этинг.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!