Mac компьютерлари учун Apple ўзининг M1 русумли илк ARM-процессорини тақдим этди

  •   DiMaX
  •  374
  •  11.11.2020 13:32

Mac компьютерлари учун Apple ўзининг M1 русумли илк ARM-процессорини тақдим этди

Apple компанияси кеча – 10 ноябрь куни бу йил куздаги учинчи тақдимот маросимини ўткзди. Бошқа маҳсулотлари қатори, корпорация унда ўзининг ARM-архитектурали биринчи компьютер процессори – Apple M1 чипсетини ҳам намойиш қилди.

ЎҚИНГ: iPhone 12 mini: энг кичкина 5G-смартфоннинг катта нуқсони топилди

Apple M1 процессори 5 нанометрлик TSMC технологияси сосида ишлаб чиқилган. Унда 16 миллиард транзистор қўлланган бўлиб, Apple шу пайтгача ўз чипларига бунчалик кўп транзистор сарфламаган эди. Чипсет жамланмасида 8 ядроли ҳисоблаш чипи (CPU), яна шунча ядроли грфик тезлтгич (GPU) ҳамда нейрон тармоқлари билан боғлиқ ҳисоблашлар учун 16 ядроли процессор мавжуд.

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, Apple M1 – шу пайтгача яратилган чипларнинг энг қудратлисидир. Масалан, унинг базасидаги янги MacBook Air аккумуляторининг битта тўла қуввати билан 15 соатлик веб-сёрфингга, 18 соат видео кўришга ярайди. Айни шу моделнинг Intel процессори базасидаги версиясида эса бу кўрсаткичлар тегишлича 11 ва 12 соатга тенг.

ЎҚИНГ: Дунёда ҳозир қайси брендлар ноутбуклари энг оммабоп?

M1 процессори сарфланувчи ватт энергияси ҳисобига энг юқори самарадорликка, дунёдаги энг тезкор шахсий компьютер график тезлатгичига ҳамда Apple Neural Engine туфайли машинавий таълим технологиясининг инқилобий самарадорлигига эга. Бунинг устига, у олдинги авлод Mac компьютерларига нисбатан икки каррагача ортиқ автономликни таъминлай олади.

Янги чипсет туфайли компьютер операцион тизими уйқу режимидан бир зумдаёқ қайта олади – худди смартфон ва планшетлар каби.

Компаниянинг таъкидлашича, улар ўзларининг барча чет иловаларини Apple M1 афзалликларидан фойдаланишга мўлжаллаб оптимизация қилишган. Ўз иловаларини ҳар иккала – Apple Silicon ҳамда Intel платформаларига мослаб яратиш ва оптималлаштириш учун дастурчиларга ҳам барча керакли жиҳозлар тақдим этилади.

Apple M1 процессори базасидаги илк қурилмалар – MacBook Air 2020, Mac Mini 2020 ҳамда MacBook Pro 13 Pro 2020 ҳам кечанинг ўзида тақдим этилди.

ЎҚИНГ: MacBook Pro (2020) савдосида энди битта смартфон пулини тежаш мумкин!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!