Mac Studio - Apple томонидан яратилган энг кучли компютер

Mac Studio - Apple томонидан яратилган энг кучли компютер

Кеча Apple “Peek Performance“ тадбирида ўзининг энг кучли компутери - Mac Studio'ни тақдим этди. Mac Studio бу Mac mini'нинг каттароқ ҳажмдаги варианти бўлиб, унга M1 Max ёки энг сўнгги M1 Ultra чипи ўрнатилган. 

Mac Studio'нинг баландлиги 9.5 см, кенглиги эса 19,7 см бўлиб, у иш столи компьютери учун мўлжалланган. Унинг оғирлиги 2.7 кг ёки 3.6 килограммни ташкил қилади, бу сизнинг қайси процессорни танлашингизга боғлиқ 

Apple компанияси Mac Studio ичига пастдаги тешиклардан совуқ ҳавони сўриш учун қурилманинг юқори қисмидаги парраклардан фойдаланадиган термал тизим ўрнатди. 

Орқа томонда бир неча турдаги портлар мавжуд. Улар сирасига ҳар бири 40 Гбит/с ўтказувчанликка эга тўртта Thunderbolt 4 USB-C порти, 10 Гбит Ethernet, иккита USB-A порти, биттадан HDMI, 3,5 мм аудио жек ва қувват улагичи киради. 

Олд томондан M1 Max Mac Studio иккита 10 Гб/с USB-C порти ва UHS-II SDXC карта уясига эга. Шунингдек, қурилмада динамик ҳам мавжуд. 

Mac Studio'га бештагача дисплейни улаш мумкин – тўрттаси Thunderbolt USB-C орқали 60 Гтс гача частотада ва битта тўлиқ ўлчамли HDMI орқали 4K дан 60 Гтс гача. 

Қурилма M1 Max ёки M1 Ultra чиплари билан жиҳозланган. M1 Ultra иккита M1 Max чипидан иборат. M1 Max 10 ядроли CPU, 24 ядроли GPU ва 16 ядроли Нейрон двигателига эга.  M1 Ultra'да эса ушбу қисмлар икки бараварга ошган, яъни чип 20 ядроли GPU, 48 ядроли GPU ва 32 ядроли Нейрон двигателига эга.  

Шунингдек, у икки баравар кўп бирлаштирилган 64ГБ хотира ва 1 ТБ SSD хотира, Мах эса 32ГБ ва 512ГБ SSD хотира билан жиҳозланган. 

M1 Max чипи 32 ядроли GPU билан, M1 Ultra эса 64 ядроли GPU билан созланиши мумкин. Ҳар бир чипсет 64ГБ ёки 128ГБ бирлаштирилган хотира ва 1ТБ, 2ТБ, 4ТБ ёки 8ТБ 7,4ГБ/с SSD хотираси билан бирлаштирилиши мумкин.

Одатдагидек, компания Mac Studio иш фаолиятини баҳолаш учун ноаниқ рақамларни тақдим этди. M1 Ultra чипга эга бўлган Mac Studio CPU унумдорлиги 16 ядроли Xeon процессорли Mac Pro'га қараганда 90% гача ва 28 ядроли Mac Pro'га қараганда эса 60% гача юқори. Графика нуқтаи назаридан Mac Studio ҳозирда мавжуд бўлган энг тезкор Маc GPU'сидан 80% гача тезроқ ишлайди. 

128ГБ бирлаштирилган хотирага эга M1 Ultra Mac Studio бир вақтнинг ўзида 8K 4:2:2 ProRes видеоларининг 18 тагача оқимини кўрсата олади. 

Mac Studio'га олдиндан буюртма бериш бериш мумкин. 18 март санасиидан эса қурилма ўз харидорларига етказиб берилади. Унинг нархи қуйидагича: 

Mac Studio M1 Max - 1999 доллар

Mac Studio M1 Ultra - 3999 доллар 

Қизиғи ушбу нархлар қурилманинг бошланғич нархи ҳисобланади ҳолос. 

ЎҚИНГ: Янги iPad Air тақдим этилди: M1 чип ва 5G модем