Mac тезкор хотирасини тозалаш учун Dashboard’ни узиб қўямиз

  •   DiMaX
  •  1337
  •  17.07.2017 11:57

Mac тезкор хотирасини тозалаш учун Dashboard’ни узиб қўямиз

Агарда сиз ўзингизнинг Mac компьютерингизда Dashboard’дан фойдаланмайдиган бўлсангиз, уни буткул узиб қўйганингиз ҳам маъқул. Компьютернинг хотирасида қимматли мегабайтларни эгаллаб турган бу функционал иловани тўхтатиб қўйиш унча қийин эмас.

Керакми ўзи сизга шу?

Фақат бундан олдин ўзингизга савол бериб кўринг: сиз қўшимча иш маконидан қанчалик тез-тез ва нима мақсадларда фойдаланасиз; ундаги қайси виджетлар сизга чиндан ҳам зарур?

Агарда сиз Dashboard’даги барча виджетлар орасида фақатгина об-ҳаво ёки калькуляторни ишлатадиган бўлсангиз, уларнинг ўрнига илова топиб ўрнатиш қийин эмас. Масалан, ҳаво ҳарорати ва иқлим шароитларини билиш учун Degrees утилитасини олиб ўрнатиш мумкин. У ўз вазифаларини ажойиб тарзда уддалайди ҳамда ишлаш учун «жиҳозлар панели»ни талаб этмайди.

Шу каби бошқа виджетларнинг ҳам аналогларини топиш мумкин. Бир-иккитагина виджет учун бутун бошли Dashboard’ни ёқиб ўтиришнинг нима кераги бор?

OS X’да виджетлар панелини ўчириб қўйиш жудаям осон. Бунинг учун Терминалдаги биттагина буйруқдан фойдаланиш кифоя.


OS X’да Dashboard’ни ўчириб қўйиш ва жойига қайтариш

Бунинг учун қуйидаги қадамларни амалга оширамиз:

1-қадам: Утилиталар («Утилиты») жилдидаги Терминал стандарт иловасини очамиз.

2-қадам: Dashboard’ни ўчириб қўйиш учун қуйидаги буйруқни бажарамиз:

defaults write com.apple.dashboard mcx-disabled -boolean YES

3-қадам: Ўзгаришлар жорий этилиши учун Dock’ни ўчириб-ёқамиз:

killall Dock

Бўлди! Энди Dashboard сизнинг Mac’ингиз хотирасидан ўчириб қўйилди ва у ерда мегабайтларни банд қилиб турмайди.

Агарда кейинчалик фикрингизни ўзгартириб қолсангиз ва мазкур функцияни OS X’га қайтармоқчи бўлсангиз, у ҳолда яна шу буйруқдан фойдаланасиз. Фақат энди буйруқдаги YES ўрнига NO қўясиз:

defaults write com.apple.dashboard mcx-disabled -boolean NO

 Охирида яна Dock’ни ўчириб-ёқишни унутманг.