MacBook Pro (2020) савдосида энди битта смартфон пулини тежаш мумкин!

  •   DiMaX
  •  596
  •  15.08.2020 10:45

MacBook Pro (2020) савдосида энди битта смартфон пулини тежаш мумкин!

Купертинолик корпорация ўзининг қайта тикланган қурилмаларини нисбатан арзон нархда сотиши билан ҳам маълум. Масалан, у Mac Pro 2019 (ёки Mac Pro 7.1) компьютерларини нақ 4000 долларгача чегирма билан савдога қўйган эди.

ЎҚИНГ: Қайта тикланган iPhone’лар ишончлими? Apple собиқ ходими аниқлик киритади

Apple энди ўзининг расмий сайтида бу йилги 13 дюймлик MacBook Pro ноутбукининг қайта тикланганларини савдога чиқарди. Афсуски, улар орасида энг зўр – 10-авлод Intel процессорлилари йўқ, фақат саккизинчи авлод Intel Core i5 ҳамда Core i7 чипли лаптоплар бор. Лекин нархидаги фарқи 230 долларга тенг – бу пулга эса битта ҳамёнбоп смартфон олса бўлади.

Эслатиб ўтамиз: қайта тикланган қурилма – харидор кафолат бўйича қайтариб берган, заводга жўнатилган ва у ерда синчиклаб текширилиб, керакли деталлари, корпуси ва аккумулятори алмаштирилган гаджетдир. Бунақа девайслар ҳам, худди янгилари сингари, оригинал қадоқда, янги аксессуарлар ва бир йиллик кафолат билан сотилади.

ЎҚИНГ: Ҳар қандай iPhone’нинг янги ёки қайта тикланган эканини осонгина аниқлаймиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.