MacBook’лар кушандасининг тақдимот куни ва айрим жиҳатларини Redmi эълон қилди

  •   DiMaX
  •  774
  •  12.02.2021 17:50

MacBook’лар кушандасининг тақдимот куни ва айрим жиҳатларини Redmi эълон қилди

Xiaomi компаниясининг арзончи бренди яқинда Apple ноутбуклари услубида ишланган RedmiBook Pro ноутбукини эълон қилган. Ундан олдинроқ эса Geekbench сервисининг маълумотлар базасида RedmiBook Pro 15 ҳамда RedmiBook Pro 15S лаптоплари текшириб кўрилганлиги аниқланган эди.

ЎҚИНГ: 2020 йилда энг йирик ноутбуксозлар қанча сотишди?

Redmi энди ўзининг Weibo саҳифасида ушбу девайсининг навбатдаги реклама постерларини тарқатди. Постерлардан англашиладики, RedmiBook Pro ноутбуки ҳам Redmi K40 ҳамда K40 Pro русумли флагман смартфонлар билан бир кунда – 25 февралда намойиш этилади.

Расмий баёнотга кўра, бу – Redmi брендининг энг қудратли ва юпқа ноутбуки бўлади. RedmiBook Pro туркуми 11-авлод Intel Core процессорлари базасида тайёрланганини Xiaomi вакили расман тасдиқлаган. Яъни, бу ерда Tiger Lake-H35 мобил процессорлари ҳақида гап кетмоқда.

Шунингдек, унинг Core i5 чипли версияси ҳам бўлади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам ноутбукларда Nvidia GeForce MX450 график процессори қўлланади.

Экрани диагоналига 15 дюймлик ноутбук алюминийдан ишланган корпус ҳамда ичкаридан ёритилувчи клавиатурага эга. Айрим тизер муратларда USB-C ҳамда тўлиқ ўлчамли HDMI портлари ҳам кўрсатилган.

Бунисидан ташқари, Geekbench маълумотлар базасида яна 14 дюймлик RedmiBook Pro 14S ноутбуки ҳам кўзга ташланган. Компания унда Ryzen 5 5700U процессорини қўллаган.

ЎҚИНГ: Компьютер қотиб қолганда қайси тугмаларни босиш керак?