Made in Uzbekistan: ноутбуклар учун махсус гиламчали таглик!

  •   DiMaX
  •  2166
  •  15.08.2018 17:45

Made in Uzbekistan: ноутбуклар учун махсус гиламчали таглик!

Одатда смартфон, ноутбук ва бошқа гаджетлар учун аксессуарлар хориждан келтирилади. Лекин аксарият маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари ҳам эътиборга лойиқ.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон жамоаси тарихда илк бор Technovation халқаро танловига йўлланма олди

Маҳаллий тадбиркор, asaxiy.uz интернет-дўконининг асосчиси ва раҳбарларидан бири Фируз Аллаев шунақа янги маҳсулот ҳақида ўз Facebook профили орқали хабар берди. Ёзишича, унинг олдига маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан бири – ёш тадбиркор келиб, ўз маҳсулотини онлайн дўкони орқали савдога қўйишни сўраган. Бу – ноутбуклар учун экологик тоза маҳсулотлардан қилинган, жуда оригинал таглик-тахта экан. Тадбиркорнинг ярим ҳазил тарзида ёзишича, ушбу тахта учун ҳеч қанақа чинор ёки Ўзбекистонда кесилган дарахт ёғочи ишлатилмаган.

Ф.Аллаевга ушбу ғоя жуда маъқул келган ва ишлаб чиқарувчи билан ҳамкорлик қила бошлаган. Унинг фикрича, замонга қараб интилаётган мана шунақа маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қанақадир имтиёзлар бериб эмас, балки айнан уларнинг сифатли маҳсулотини сотиб олиш йўли билан амалда қўллаб-қувватлаш керак. «Буюк келажакни... реал ҳаракат қилиб ишлаб, иш ўрни ташкил этадиган, солиқ тўлайдиган мана шунақа укаларимиз яратади», дейди asaxiy.uz раҳбари.

ЎҚИНГ: Apple’дан арзон ноутбуклар? Ишониш қийин

Аллақачон asaxiy.uz онлайн дўконида савдога қўйилган ушбу аксессуар чиндан ҳам ажойиб. Кўп ҳолларда иш столингиздан бошқа жойда – диван ёки ўриндиқда ўтирган ҳолда ноутбукда ишлашга, ёзишишга тўғри келади. Шундай пайтларда лаптопнинг ўзини жойлаштириш ҳам ноқулай, сичқончани қўйишга текис жой ҳам топилмай қолади. Маҳаллий маҳсулот бўлган янгича таглик эса сизни ушбу ноқулайликлардан халос этади.

Ёғочдан ишланган мазкур тагликнинг ўлчамлари 650х350 сантиметрга тенг бўлиб, махсус тирқишлари иш жараёнида девайснинг қизиб кетмаслигини таъминлайди. Унда нафақат ноутбук учун жой ва сичқонча учун гиламча, балки ҳатто смартфонингиз учун ҳам алоҳида жой мавжуд.

Ўзингизга қулай аксессуар харид қилиб, бирйўла маҳаллий ишлаб чиқарувчини қўллаб-қувватлаш ниятида бўлсангиз, унда мана бу ҳавола орқали харид саҳифасига ўтишингиз мумкин. Гиламчали ёғоч таглик нархи 250 000 сўмни ташкил этади, тўлов сиз истаган усулда. Ўзбекистон бўйича етказиб бериш хизмати ҳам мавжуд. Пойтахтимизда бу аксессуар бепул элтиб берилади, вилоятларга етказиб бериш нархи эса 15 000 сўмни ташкил этади. Агар ушбу маҳсулот борасида ёки уни харид қилиш масаласида саволларингиз бўлса, asaxiy.uz онлайн дўконига иш вақтларида, яъни соат 09:00 дан 19:00 гача +998 (71) 200-01-05 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Илтимос, мурожаат этганингизда, маълумотларни «Terabayt.uz» сайтидан олганингизни эслатинг.

ЎҚИНГ: Xiaomi ноутбуклари 120 долларгача арзонлашди