Магнитли симсиз қувватлантиргичли илк Android-смартфон – Realme Flash суратлари тарқалди

  •   DiMaX
  •  207
  •  28.07.2021 11:07

Магнитли симсиз қувватлантиргичли илк Android-смартфон – Realme Flash суратлари тарқалди

Android тизимли смартфонлар орасида биринчи бўлиб Realme компанияси ўз қурилмалари учун худди Apple каби магнитли симсиз қувватлантиргич — Flash’ни тақдим этди. Бу тўғрида Daryo нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: realme смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, июль)

Интернетда яқин орада тақдим этилиши кутилаётган Realme флагманининг суратлари пайдо бўлган. Суратларда симсиз MagDart қувватлантиргичини кўриш мумкин — у кутилганидан ингичкароқ кўриниш олган.

Смартфоннинг ўзи ҳақида ҳозирча бирор маълумот йўқ. У эгилган дисплей, Snapdragon 888 процессори, 12 гигабайт тезкор ва 256 гигабайт ички хотирага эга бўлади. Албатта, унинг бошқача хотираларга эга модификациялари ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Apple компанияси июль ўрталарида iPhone смартфонларининг орқа панелига қотириладиган MagSafe аккумуляторини тақдим этганди. Янги MagSafe аккумулятори iPhone 12, iPhone 12 mini, iPhone 12 Pro ва iPhone 12 Pro Max’ларда ишлаш учун мўлжалланган.

ЎҚИНГ: iPhone 14 Pro: зангламас пўлат ўрнига титан!