Mail.Ru Group «Амиго» браузерини расман ёпмоқчи

  •   Saroy
  •  1088
  •  03.08.2018 15:18

Mail.Ru Group «Амиго» браузерини расман ёпмоқчи

Ҳаммаси ҳал бўлди! Mail.Ru Group компанияси 2012 йилда асос солинган «Амиго» браузерини ишлаб чиқариш ва тадбиқ  этишни расман тўхтатаётгани ҳақида эълон қилди.

«Дўстлар, ушбу кун келди. Амиго энди йўқ. Ўзи ёмон  браузер эмас эди, лекин унга алоқадаги пала-партишлиги панд берди — у ёмон реклама тармоқлари билан ўралашиб қолди ва энди унинг нуфузини тиклаб бўлмайди. Бугундан бошлаб Амигони ишлаб чиқаришни тўхтатдик», — деб хабар берди компани раҳбарияти.

ЎҚИНГ:Қарши олинг: Firefox Rocket – «реактив» Android-браузер!

«Амиго» ўзининг  олти йиллик фаолияти давомида нафақат ўз мухлисларини топа олди, балки энг ёмон браузерларнинг бирига айланди. Шу билан бирга Mail.Ru Group’дагилар браузерни яратиш,  татбиқ этишда ва реклама тармоқлари бўйича инсофсиз ҳамкорларларини айбламоқда. «Браузерни тарқатиш учун улар  шартномада кўрсатилган шартларни бузиб, сийқаси чиққан йўлдан  фойдаланишган. Бундай ҳаракатлар маҳсулотга нисбатан ёмон таассурот уйғотган. Шу сабабли, Mail.ru Group  Амиго брендини ривожлантириш режасидан воз кечади», — дейилади тарқатилган баёнотда.

Гап шундаки, «Амиго» лицензияланмаган софтларга асосан “бонус” сифатида тақдим этиларди.  «Амиго» ўрнига фойдаланувчилар Mail.Ru Group’дан  яна ўнлаб “жони қаттиқ” иловалар билан таъминланди.

ЎҚИНГ:Янги Android-браузер тезкорликда Google Chrome’ни ортда қолдирди

Агар аввалдан фойдаланувчиларда ушбу браузер бўлса (агар ундайлар бўлса) улар келгусида ҳам ундай фойдаланишда давом этиши мумкин.

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.