Mail.Ru Group раҳбари робот-технологиялар учун 100 млн доллар ажратади

Mail.Ru Group раҳбари робот-технологиялар учун 100 млн доллар ажратади

Россиянинг Mail.Ru Group интернет-компанияси таъсисчиси ва бош директори Дмитрий Гришин роботлар ва “Интернет буюмлари” яратиш билан шуғулланувчилар учун иккинчи Grishin Robotics жамғармасини ташкил этди. Бу ҳақда “Ведомости” жамғарма хабарига таяниб маълум қилди.

Grishin Robotics капитали 100 млн долларни ташкил этади. Мазкур маблағлар Гришиннинг шахсий пуллари ҳамда Америка ва европалик сармоядорларнинг инвестициялари ҳисобига шакллантирилди. 2012 йилда Mail.Ru Group раҳбари робототехника соҳаси учун илк жамғармасага асос солган эди. Ҳозирга қадар у 12 та компанияга сармоя киритди, жамғарманинг барча маблағлари эса Гришиннинг шахсий манбаларига таянади.

2012 йил сентябрида биринчи Grishin Robotics жамғармаси роботлар ишлаб чиқувчиларга Double Robotics телеконференциясини ўтказишлари учун 250 минг доллар тақдим этди. Худди шунча маблағни Robot AppStore роботлари учун дастурий таъминот интернет-дўкони қўлга киритди.

Grishin Robotics жамғармаси капитали кенгайганидан сўнг ҳар бир компания 10 млн долларгача маблағга эга бўладиган янада йирикроқ ишланмалар учун эътибор қарата бошлайди. Бунда нафақат дастлабки ишланмалар, балки келгусидаги фаолиятга ҳам сармояга тикилади.

Нашрнинг қайд этишича, Grishin Robotics муаллифлари ўз технологияси ва маҳсулотларининг ишга лаёқатли эканини исботлаб бера олган, бироқ оммавий ишлаб чиқариш учун етарлича маблағларга эга бўлмаган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишга туширилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.