Mail.Ru виртуал реалликка мўлжалланган VR Invaders ўйинини тақдим қилди

Mail.Ru виртуал реалликка мўлжалланган VR Invaders ўйинини тақдим қилди

Россияда ўтказилаётган “Игромир” кўргазмасида Mail.Ru Group компанияси виртуаллик реалликка мўлжалланган VR Invaders ўйинини намойиш қилди.

Ўйинни персонал компьютерларда HTC Vive ёки Oculus Rift VR-шлемларида ўйнаш мумкин. Ўйин шутер мотивларида, Unreal Engine 4 ҳаракати асосида яратилган.

Геймерлар ўйинда сунъий интеллект орқали бошқариладиган жангчи дронлар билан курашадилар. Ўйинда ҳар бири 3 та турдан иборат 10 та босқич мавжуд. Ўйинчилар шутерни ўйнаш учун турли қурол-аслаҳаларни ҳам танлашлари мумкин.

VR Invaders релизи кейинги ойда бўлиши кутилмоқда. Ўйинни Steam ва Oculus Store онлайн-маркетларидан юклаб олиш мумкин бўлади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.