Mail.ru почтангиз борми? Паролдан умидни узаверинг!

  •   DiMaX
  •  1896
  •  25.06.2019 18:07

Mail.ru почтангиз борми? Паролдан умидни узаверинг!

Ўзбекистонликлар орасида ҳам оммалашган Mail.ru почта сервиси мижозлар учун ўз аккаунтларига киришнинг янги усулларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда компания вакилларига таяниб «РИА Новости» хабар берган.

ЎҚИНГ: Паролингиз ўғирланганини янги Telegram-бот орқали текшириб кўринг!

Компания матбуот хизматидан маълум қилишларича, Mail.ru парол ўрнига бир марталик кодларни қўлламоқчи. Бу кодлар фойдаланувчиларига ҳар гал почтага кираётганида SMS-хабар ёки push-билдиришнома орқали юборилади.

Mail.ru’нинг таъкидлашича, бундай авторизация айни ўша сўров вақтида шакллантириладиган бетакрор коддан фойдаланишни назарда тутади. Бундай кодни бир лаҳзадаёқ ҳеч ким тахминлар асосида териб топа олмайди, олдиндан билолмайди. Ушбу код бир марталик бўлиб, чекланган вақт мобайнидагина амал қилади. Авторизациянинг бундай усули хавфсизлик нуқтаи назаридан ишончлироқ, бундан ташқари қулайроқ ҳам ҳисобланади.

Келажакда компания паролсиз электрон почта қутиларини яратишни ёки аввалдан мавжудларида паролни қўллашдан воз кечишни кўзламоқда. Шунингдек, авторизациянинг қўшимча усуллари ҳам жорий этилади – уларда, масалан, бармоқ изи ёки қиёфа сканери сингари биометрик маълумотлар орқали аккаунтга кириш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: ТОП-20: Энг ёмон пароллар рейтинги билан танишинг! (2019 йил апрель)