Майда сотувга чиқадиган хитойлик 7 яхши смартфонлар

Майда сотувга чиқадиган хитойлик 7 яхши смартфонлар

Май – бир иссиқ, бир салқин кунлари билан йилнинг энг ёқимли ойи. Табиат чинакамига янгиланадиган бу даврда хитойлик смартфон ишлаб чиқарувчилари ҳам смартфон бозоридаги ўзларининг смартфон моделлари қаторини яхши гаджетлар билан янгилаш режасидалар. Улардан энг кучли еттитаси билан қуйида сизларни таништирамиз.

Meizu X2: қўш сеснорли бош камера ўртача нархда

Осиёнинг деярли барча смартфонсозлари қўш сенсорли бош камерага эга мобил алоқа воситаси ишлаб чиқаришга улгурдилар. Meizu ҳам уларнинг қаторида қизиқарли Meizu X2 смартфонини тақдим қилиб, энди бозорга чиқариш режасида. Бу компаниянинг илк “қўш кўз”ли модели.

Биринчи навбатда унинг 10 ядроли Helio X25 (2,5 ГГц) – процессорини айтиш жоиз. Тўғри, у янги эмас, бироқ самарали ишлаши бўйича аҳамиятини йўқотмаган. Оператив ва умумий хотирага кўра, смартфон 3 талқинда ишлаб чиқарилади: 3 ГБ/32 ГБ, 4 ГБ/32 ГБ ҳамда 4 Гб/64 ГБ. Телефон нархи ҳам шунга кўра, $253, $275 ва $289 доллардан белгиланган.

Хитойнинг бу смартфони 5,5 дюймли юпқа ромли Full HD дисплей, металлдан ишланган корпус билан таъминланади. Кўринишидан у Meizu’нинг бошқа смартфонларини эслатиб юборади. Қўш сенсорли бош камеранинг ҳар бири – 12 МП, олд камера – 8 МП бўлади. Meizu X2 аккумуляторининг ток сиғими  3350 мА соат ва тезкор қувват олиш тизимига эга бўлади. Гаджет заводдан Android 6.0’нинг Flyme талқини бошқарувида чиқарилади.

DOOGEE MIX: ҳамёнбоп ромсиз смартфон

2016 йилнинг поёнида тақдим этилган илғор Xiaomi Mi MIX флагманидан сўнг барча флагманлар ромларидан воз кеча бошладилар. Бир қанча хитойлик компаниялар ҳам шунга ўхшаш телефон чиқаришга ҳам улгуришди. Улардан бири — DOOGEE MIX. Унинг дисплейининг ён томонлари ҳамда устки қисмлари рамкасиз. Олд панелнинг қуйи қисмида эса бармоқ излари сканери жойлашган. Олд камеранинг ҳам худди шу ердан жой олиши кутилмоқда

Бу моделнинг яна бир ўзига хослиги — орқа томондаги қўш объективли камераси бўлиб, улардан бири 16 МП ва бошқаси 8 МП сиғимли суратлар олади.

Бошқа ўзига хос жиҳатлари: 5,5 дюймли, Super AMOLED матрицали FHD дисплей. Шунингдек, 8 ядроли Helio P25 (2,6 ГГц) процессор, 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира. DOOGEE MIX’да Android 7.0 операцион тизими ўрнатилиши айтилмоқда.

Смартфон шу ойда тақдим қилинади ва ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, DOOGEE MIX гаджети $200 доллардан сотувга чиқарилади.

 Huawei Nova 2 ва Nova 2 Plus: лаҳзани муҳрлайдиган смартфонлар

Huawei Nova 2 ҳамда Nova 2 Plus смартфонлари май ойининг энг муваффақиятли смартфонлари бўлиши мумкин. Улар 2016 йилда тақдим қилинган металл корпусли Huawei Nova’нинг “меросхўр”лари. Смартфонлар сифатли экран билан таъмин қилинади. Улардаги бош камера қўш сенсорли бўлади.

Ташқи кўринишидан смартфонлар бир-биридан деярли фарқ қилмайди: олд панел тугмадан холи, корпус ўчами ҳам бир хил, орқа панелда эса бармоқ излари сканери мавжуд. Олдинги йилги талқин Snapdragon 625 процессори билан ишлаб чиқарилган бўлса, бу галги иккала янги Nova 2’лар ҳам частота тезлиги 2,2 ГГц бўлган 6 ядроли Kirin 660 (16 нанометрли) процессори ва Mali-G71 видео-картасида ишлайди.

Эски модел $300 доллардан бошлаб сотилаётган бўлса, янги моделнинг энг арзони $400 доллардан сотувга чиқарилиши айтилмоқда.

Elephone P8 (2017): кучли камерофон

Elephone Mobile компанияси Elephone P8 (2017) номли қизиқарли смартфонни бозор учун тайёрламоқда. 21 апрелда тақдим қилинган гаджет май ойидан сотувга чиқарилади. Ишлаб чиқарувчининг расман маълум қилишича, P8  смартфони 21 мегапикселли кучли бош камера билан таъминланади.

Шунингдек, унинг учун илғор 16 МП сиғимли олд камера танланган. Бошқа жиҳатлари: Helio P25  мобил процессори, 6 ГБ тезкор ҳамда 64 ГБ доимий хотира. 5,5 дюймли Full HD дисплей.

Смартфон кўринишидан ёмон эмас – силлиқ ҳошияли металл корпус кўпчилик учун маъқул. Elephone компанияси сифатли смартфонлари билан танилган ва бу гал ҳам бу анъана давом этади. У билан бирга, Elephone P8 Mini смартфонини ҳам тақдим этиш режалаштирилган.

Ишлаб чиқарувчи смартфон арзон нархи билан барчани ҳайратда қолдиришини маълум қилган.

ZTE Blade MAX 3: йирик экран ва қўш сенсорли бош камера

ZTE Blade MAX 3 смартфони апрел ойининг якунида тақдим қилинган эди. Май ойида эса гаджет бозор юзини кўради. Телефон аппаратининг $200 доллар атрофида сотилиши айтилмоқда. Унинг муҳим жиҳатлари қаторига 6 дюймли Full HD сиғимли дисплейни, ҳар бири 13 МП бўлган қўш сенсорли бош камерани киритиш мумкин. Девайсдаги бош камера сиғими – 5 МП.

ZTE Blade MAX 3’даги тезкорлик учун 8 ядроли Snapdragon 625 процессори масъул. Смартфонда 2 гигабайтли тезкор ва 16 ГБ доимий хотира ўрнатилади. Унинг хотирасини қўшимча флешка орқали 128 ГБ.гача ошириш мумкин. Blade MAX 3 смартфони ўзидаги сиғими 4000 мА соатлик аккумулятор билан қизиқ. Унда симсиз интерфейс ҳамда USB Type-C коннектори мавжуд. Смартфон Android 6.0 операцион тизимида фаолият кўрсатади.

Тўғри, жиҳатлар у қадар замонавий эмас, бироқ қўш сенсорли яхши бош камера, сифатли экран ҳамда сиғимдор аккумулятор билан гаджет харидорлар диққатини ўзига тортади. ZTE харидорлар ишончини оқлаган брендлардан бири экани ҳисобга олинса, смартфон бу эътиборга муносиб.

OUKITEL C5: Android 7.0’даги $50 долларлик камёб хитойлик

Ҳамёнбоп смартфонларга талаб бизнинг бозорда жуда юқори. Шу боис, OUKITEL C5’ни ҳам шу қатораг киритдик. Чунки, Android 7.0 операцион тизими билан у ҳам диққатга сазовор.

Пулига яраша телефондаги ҳамма нарса минимум, бироқ меъёрида:  5 дюймли IPS-матрицали HD ҳамда 1 мм.ли ён томон ромларига эга дисплей. Экран устига 2,5D эффектига эга ҳимоя шишаси ётқизилган. Тизимнинг тезкорлиги учун 4 ядроли, частота тезлиги 1,3 ГГц бўлган процессор, 2 ГБ оператив ҳамда 16 ГБ доимий хотира жавобгар. Бу хотирани қўшимча флешка ёрдамида 32 гигабайтгача ошириш мумкин.

Камералар – 8 МП бош ҳамда 5 МП олд камера. Ёруғлик яхши шароитда сифатли сурат олиш мумкин. 3G тармоғида ишлайдиган смартфонда Wi-Fi, Bluetooth, 2 та SIM-карта бўлмачаси, GPS ҳамда 2000 мА соат ток сиғимига эга аккумулятор мавжуд. Корпуснинг ташқи кўриниши бугунги аксарият смартфонлар каби дизайнга эга, ромлари металлдан ишланган. Одатий, бироқ Android 7.0 операцион тизими бошқарувида ишлайдиган смартфон.

Vernee Thor E: E-Ink режим, 5000 мАсоат аккумуляторли ноёб девайс

Vernee смартфонлари ташқи бозорга чиқиб, назарга тушишга ҳам улгурди. 2K сиғимли экран, 21 МП камера ва яхши процессорли, шунингдек нисбатан арзон Vernee Apollo смартфон бозорида яхши сотилган эди.

Vernee Thor E смартфони E-Ink режими билан ўзига хос. Яъни,  рангли экранни махсус тугма орқали оқ-қора қилиш ҳам мумкин. Бу орқали батарея қувватини сезиларли равишда тежаш мумкин.

Бироқ, унинг аккумулятори ҳам кичкина эмас — 5020 мА соат.  Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, E-Ink режимида бу қувват билан смартфон 30 кунгача ишлаши мумкин. Рангли режимда эса тўлиқ қувват телефонга 3 кунга етади.

Смартфон Android 7.0 операцион тизими бошқарувида ишлайди. Унинг самарадорлиги 8 ядроли, 1,3 ГГц частота тезлигига эга процессорга боғлиқ. Девайс 3 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий хотира (microSD бўлмачаси 128 ГБ.гача хотирани қўллаб-қувватлайди). Экран – 5 дюймли бўлиб, унинг сиғими HD (1280 x 720 пикселли).

Металл корпусли смартфон шу ойдан $130 доллардан сотувга чиқарилади. Ёқимли дизайн, катта ҳажмдаги аккумулятор ҳамда E-Ink режимида ишлайдиган гаджет учун бу яхши нарх. Девайс барча симсиз интерфейс, 4G LTE’ни қўллаб-қувватлайди. Унда бармоқ излари сканери ҳам мавжуд.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!