Мактаб ўқувчиларига текинга ноутбуклар берилади

Мактаб ўқувчиларига текинга ноутбуклар берилади

Британиянинг кам таъминланган оилаларидаги ўсмирлар коронавирус пандемияси сабаб мактаблар ёпилгани боис уйдан туриб таълим олиш учун вақтинчалик ҳукумат тақдим қилган лептоплардан фойдаланиб туриш имконига эга бўлади.

Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Таълим департаменти бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчилари учун бепул онлайн дарсларни ҳам ташкил қилмоқда.

Лептоп ёки планшетлар шахсий компьютери бўлмаган 15 ёшли баъзи ўқувчиларга берилади.

Таълим ишлари бўйича котиб Гэвин Уильямсоннинг айтишича, бу фарзандлари билан уйда бўлган вақтинча ишсиз ота-оналар «елкасидаги юкни енгиллаштиради».

«Олимларнинг тавсиялари ўзгармагунча мактаблар ёпиқ бўлади», дейди Уильямсон.

Фарзандларини ўзлари ўқитаётган ота-оналар учун ҳукумат ҳафтасига 180 та онлайн дарслар тақдим қилмоқда. 1-синфдан то 10-синф ўқувчилари учун дарслар бериб борилмоқда.

Лептоп ёки бошқа компьютер қурилмалари 10-синф ўқувчиларига берилади, сабаби улар келаси йили Ўрта таълим умумий сертификати (шаҳодатнома) имтиҳонларини топширишлари керак.

Жами қанча лептоп берилиши ёки ажратилган бюджет ҳақида маълумот йўқ. Кимларга ёрдам беришни эса мактаб ва маҳаллий ҳокимият ҳал қилади.

Бундан ташқари, интернетга уланиш учун 4G роутерлар ҳам берилади.

Академия ишончи хайрия ташкилотларидан бири мактабда бепул овқат билан таъминланувчи болаларга бериш учун аллақачон 9 000 та лептоп ва бошқа қурилмалар харид қилди.

ЎҚИНГ: Beeline яна олтита сайтга киришни бепул қилди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!