«МАКТАБ» тариф режаси: энг қулай шароитларда хавфсиз онлайн таълим!

  •   DiMaX
  •  9972
  •  16.09.2020 14:33

«МАКТАБ» тариф режаси: энг қулай шароитларда хавфсиз онлайн таълим!

Аввалроқ уяли алоқа операторларимиздан бири олий ўқув юртлари ҳамда уларнинг филиаллари талабаларига мўлжалланган «Talaba» номли янги тариф режасини тақдим этган эди. Шундан сўнг «ТАЪЛИМ» тариф режаси ва махсус интернет-тўпламлар ҳам жорий этилган.

ЎҚИНГ: Оnline-maktab дарслари узатиладиган телеканаллар ва ижтимоий тармоқлар

Энди эса «Ўзбектелеком» акционерлик жамияти мобил алоқа (Uzmobile бренди) абонентлари учун мактаб ўқувчиларига мўлжалланган янги тариф режасини эълон қилди. «МАКТАБ» номли ушбу тариф режаси фақатгина Ўзбекистон умумтаълим мактабларининг ўқувчиларига мўлжалланган, деб ёзади UZTELECOM.

«МАКТАБ» тариф режасида ўқувчилар учун 29 900 сўм ойлик тўлови эвазига 5000 МБ интернет-трафик, тариф ичида 500 дақиқа (Ўзбекистон бўйлаб 200 дақиқа) ва 500 та СМС тақдим этилади. Бундан ташқари, абонент масофавий таълим учун ўқув ва ахборот платформалари ресурсларидан бепул фойдаланиш имкониятини, шунингдек ZiyoNET хизматининг абонент тўлови учун 50% чегирмани қўлга киритади. Таълим платформаларининг тўлиқ рўйхати билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

«МАКТАБ» тариф режаси абонентлари мобил интернетдан қулай фойдаланишлари учун махсус ТАЪЛИМ интернет-тўпламларини арзон ва ҳамёнбоп нархларда сотиб олиш имконига эга бўладилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «МАКТАБ» тариф режасига уланиш ўқувчининг ота-онасини ҳужжатлари бўйича боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси асосида фақатгина Компаниянинг сотув ва хизмар кўрсатиш офисларида амалга оширилади.

Тариф ҳақида батафсил маълумот билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: «Бонуслар мавсуми» очилди: теппа-текинга 1 ГБ интернет, Ўзбекистон бўйича мингтадан дақиқа ва SMS олинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!