Малика бозорида нарх-наво қандай?

Малика бозорида нарх-наво қандай?

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган “Малика” маиший техника ва электроника ярмаркаси (“Fleshka” савдо маркази)ни айланиб, мазкур бозорда кўпроқ сотилаётган маҳсулотлар нархи билан таништиришга қарор қилдик.

Малика бозоридаги нарх-наволар билан танишинг:

Биз бозордаги умумий нарх-навони SAMSUNG (37-дўкон) маҳсулотлари мисолида солиштириб кўрдик. Бу нархлар бошқа дўконларга нисбатан 5-10$ га фарқ қилиши мумкин. Умуман олганда эса бозорда нарх-наво бирдек.

Бугунги кунда энг кўп харид қилинаётган SAMSUNG S6 – 520 $, S5 – 400$, A5 – 290$, A3 – 220$;

APPLE IPAD R2-600$, айфонлар – 600-720-800$ атрофида, планшетлар RAPTOR- 260$,

SAMSUNG GALAXY TAB S2 – 530$;

Ноутбуклар бозори ҳам чаққон.

ACER IH процессор 6 Гб RAM 250 Гб SSD – 360 $

A 12 процессор 32 Гб RAM, 2 терабайт ички хотира – 2000$

LENOVO A7 процессор 16 Гб RAM 1 терaбайт SSD – 1600$

HP – OMEN A7 процессор 32 Гб RAM 512 Гб SSD – 1470$

TOSHIBA QOSMIO X70 процессор 32 Гб RAM 1 терaбайт SSD – 2000$

Сотувчидан бугунги кунга мос келадиган ўрта даражадаги шахсий компьютерни қисмлаб нархини ҳисоблаб беришини илтимос қилдик. Шунда қуйидагича нарх ҳосил бўлди:

Monitor: LG 1937 – 89$

M-B: ASUS H81M – K 54$

CPU: G-3250+ COOL – 52+5

OSU: 4096 – 1600 – 21$

HDD: 500 GB – 38$

VGA: GT 630 1024/128 DDR3 – 47$

DVD: RW – 16$

KEY: Sound friend – 9$

Speaker: USB mini – 5$ – ЖАМИ – 336$

Миллий ғуруримиз “ARTEL” компаниясининг уяли телфонлари ҳам 100-900 минг сўм атрофида сотилмоқда. Хуллас, менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда сиз юқорида келтирилган брэндлар маҳсулотларини савдолашиб, биз кўрсатган нархдан арзонроқ ҳам олишингиз мумкин. “Отанг – бозор, онанг – бозор” деб бежизга айтишмаганку, ахир.

P.S: Сизни қайси брэнд маҳсулотлари кўпроқ қизиқтиради, қайси маҳсулотлар ҳақида кўпроқ маълумот олмоқчисиз, бу ҳақда бизга ёзиб юборинг.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.