«Малика»да Apple Watch series 3 ва бошқа «ақлли» соатларнинг сўмдаги нархлари (2017 йил 2 октябрь)

  •   DiMaX
  •  8029
  •  02.10.2017 12:10

«Малика»да Apple Watch series 3 ва бошқа «ақлли» соатларнинг сўмдаги нархлари (2017 йил 2 октябрь)

«Ақлли» телефонлардан кейинроқ «ақлли» соатлар ҳам кундалик ҳаётимизга кириб кела бошлади. Хусусан, пойтахтимиздаги тегишли бозорларда уларнинг ҳар хил турларини учратишингиз мумкин.

Смарт-соатларни ишлаб чиқарувчи компанияларнинг ҳар бири ўз маҳсулотини бошқаларникига ўхшамаган тарзда яратишга ҳаракат қилади. Бироқ бу борада ҳам Apple ҳаммасидан ўзиб кетди. Гап шундаки, «Олма» соатларининг учинчи авлоди уяли тармоқни қўллаб-қувватлайди – аввалги барча «ақлли» соатлардан афзал тарзда, у мобил алоқа модулига эга! Бу дегани – энди смартфондан мустақил равишда, шу соатнинг ўзидан алоқага чиқиш мумкин. Худди мана шу Apple Watch series 3 аллақачон юртимиз бозорларига ҳам етиб келган.

Қуйида Apple маҳсулоти бўлган смарт-соатларга «Малика» савдо мажмуаси дўконларида сўмда белгиланган нархлар билан танишинг:

Apple Watch series 1

38 mm rose  – 2 310 000 сўм

38 mm white  – 2 227 500 сўм

Apple Watch series 2

38 mm white, black, gold – 2 970 000 сўм

38 mm rose – 3 135 000 сўм

42 mm rose, white, black, gold – 3 176 250 сўм

Apple Watch series 3

42 mm black – 3 712 500 сўм

Изоҳ: Apple Watch’ларни айнан юқорида кўрсатилган нархларда харид қилиш учун +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали сайтимиз менежери билан боғланинг. Илтимос, мурожаат этганингизда, сайтда берилган маълумотларни қайтадан сўраб овора қилманг, ўзингизнинг ва ўзгаларнинг вақтини қадрланг.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!