“Малика”да сотилаётган Xiaomi Mi 6’га хос 7 илғор жиҳат

“Малика”да сотилаётган Xiaomi Mi 6’га хос 7 илғор жиҳат

Xiaomi компанияси 19 апрелда Пекинда 5.15 дюймли Xiaomi Mi 6 «байроқдор» смартфонини тақдим қилган эди. Mi 6 жаҳоннинг ҳозирча кучли Snapdragon 835 процессорида ишлайди. Қуйида смартфонга хос 7 та илғор жиҳатни маълум қиламиз.

1. Xiaomi Mi 6 сайқаллаш ишлари 12 кун давом этадиган ва 40 та технологик босқичдан ўтадиган зангламайдиган пўлат корпусга эга.

2. Чанг ва сув таъсиридан ҳимояланган корпус жаҳонда 2-бўлиб анъанавий 3,5 миллиметрли аудио қулоқчин коннекторидан маҳрум бўлди.

3. Xiaomi Mi 6 маълумотларни 10 нанометрли технология асосида қайта ишлайдиган жаҳондаги илк тижорат мобил процессорига эга.

4. Флагманда X16 LTE мобил алоқа модеми ўрнатилган бўлиб, унинг ёрдамида секундига 1 Гбит.гача маълумотни алмашиш мумкин.

5. Xiaomi Mi 6 гаджетидаги Adreno 540 видео-картасининг ишлаш самарадорлиги рақиблариникидан 25% юқори ва қувватни 45% камроқ истеъмол қилади.

6. Xiaomi Mi 6 флагмани Samsung Galaxy S8’дан сўнг Bluetooth 5.0 модулига эга жаҳондаги 2-смартфон.

7. Смартфон қўш модулли бош камерага эга — 12 Мп кенг бурчакли ҳамда 12 Мп «телефото» линзали модуллар.

Нарх-наво
Смартфоннинг 6 ГБ тезкор ҳамда 64 ГБ доимий хотира талқини $363 (2499 Yuan), 6 ГБ тезкор ва 128 ГБдоимий талқини — $421 (2899 Yuan), ҳамда 6 ГБ / 128 ГБ хотирали махсус «керамика» талқини $435 (2999 Yuan) АҚШ долларидан сотувга чиқарилади.

“Малика” савдо марказида эса 6 ГБ тезкор ва 128 ГБ доимий хотирага эга қора рангли корпусдаги Xiaomi Mi 6 540 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!