«Малика»даги дўконлар ишламаяпти – нима гап ўзи?

  •   DiMaX
  •  6819
  •  14.11.2018 12:16

«Малика»даги дўконлар ишламаяпти – нима гап ўзи?

Ўзбекистонда электротехника жиҳозлари савдоси билан шуғулланувчи дўконлар кўп. Аммо уларнинг энг машҳури ва кенг ассортиментлиси пойтахтимиздаги «Флешка» техномаркази – халқ тили билан айтганда «Малика» бозоридир.

ЎҚИНГ: "Малика"дан iPhone X ўрнига олиш мумкин бўлган 5 та арзон смартфон

Хабарларга кўра, бугун – 2018 йилнинг 14 ноябрида ушбу савдо мажмуасидаги дўконлар ишламаяпти. Telegram’даги @davletovuz каналининг ёзишича, «"Малика" савдо мажмуасида ҳужжатсиз электроника воситаларини олиб қўйишаяпти экан. Мажмуа бугун ёпиқ эмиш».

Чиндан ҳам бугун мазкур техномарказдаги аксарият дўконлар ҳозир фаолиятини тўхтатиб турибди. Бу борада ҳозирча бирор расмий хабар берилмаган. Суриштирувлар натижасида аниқланишича, у ерда Давлат солиқ қўмитаси ходимлари текширув ўтказишмоқда.

Шу боис ўқувчиларимизга тавсия: агарда бугун харид учун «Малика» бозорига боришни режалаштирган бўлсангиз, шошмай турганингиз маъқул – овора бўлганингиз қолади.

Бу борадаги янгиликларни Terabayt.uz билан бирга кузатишда давом этинг! Шунингдек, эслатиб ўтамиз: Terashop.uz интернет-дўконимиз ўз фаолиятини юритмоқда. Бу ердан сиз турли электротехника жиҳозларини онлайн усулда харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Samsung смартфонлари нархлари (2018 йил 7 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

ТЎЛДИРИШ: Ушбу масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси расмий изоҳ бергани ҳақида мана бу хабаримизни ўқишингиз мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!