«Малика»даги дўконлар нега ишламаяпти?

  •   DiMaX
  •  3210
  •  12.04.2018 13:42

«Малика»даги дўконлар нега ишламаяпти?

Халқ тилида кўпроқ «Малика» бозори деб юритилаётган «Флешка» техномаркази ҳудудидаги аксарият дўконлар бир неча кундан бери фаолият кўрсатмаяпти. Repost нашри ўз манбаларига таянган ҳолда бунинг сабабини маълум қилган.

ЎҚИНГ: "Малика"дан махсус: Xiaomi'нинг яхши сотилаётган 10 смартфони

Хабарга кўра, «Флешка» техномаркази аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимияти балансига ўтказилган экан. Сўнг ҳокимият бозордаги дўконларни ижарага бериш ҳуқуқини бошқа компанияга тақдим этган. Ижарага берувчининг талабларидан бири сифатида ижара шартномаси фақат юридик шахслар билангина тузилиши белгиланган.

Шу тариқа, бозор ҳудудидаги кўпгина савдо нуқталарининг вақтинчалик ёпилиши ижарага олувчиларнинг тегишли ҳужжатларни тайёрлашлари билан боғлиқ. Хабарда айтилишича, уларнинг аксарияти шу пайтгача юридик шахс эмас, балки хусусий тадбиркор сифатида фаолият юритиб келган.

Демак, маълум бир муддатдан сўнг бозордаги барча савдо нуқталари тўлалигича ўз фаолиятини давом эттиришади. Шунингдек, бундан кейин сотувчилар ўз товарларини дўкон ҳудудидан ташқарига чиқариб сотувга қўйишлари ҳам таъқиқланиши кутилмоқда.

Айни дамда «Флешка» техномаркази ҳудудидаги дўконларидан айримлари тўлақонли фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, «Terabayt.uz» сайти ҳамкорлари – «Asaxiy.Uz» ҳамда «Olcha.Uz» буюртма асосида смартфон ва бошқа девайслар савдосини ҳам йўлга қўйишганини эслатиб ўтмоқчимиз. Уларда нархлар «Малика» бозоридагидан қиммат эмаслиги ҳамда харид қилинган товарни бутун Ўзбекистон бўйича етказиб бериш сервиси мавжудлиги эса сизга янада маъқул келишига ишонамиз.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон бўйлаб БЕПУЛ етказиб бериладиган Huawei смартфонлари нархлари (2018 йил 7 апрель)

Хусусан, Olcha.uz’да мижозлар учун қулай бўлган тўлов шакллари (нақд пул ва UzCard тизимидаги электрон тўловлар)нинг барчаси жорий этилган.

Онлайн харидингиз куннинг исталган пайтида мамлакатимизнинг исталган чеккасига саноқли соатлар ичида етиб боради!

Шунингдек «cash-on-delivery» тўлов усули ҳам йўлга қўйилган – демакки, харидингиз ҳаққини буюртма қўлингизга текканида ҳам тўлашингиз мумкин.

Бундан ташқари, янгидан-янги маҳсулотлар, чегирмалар, совға-саломлар, акциялар – Olcha.uz’да!

Батафсил маълумот Olcha.uz сайти ёки +998(71) 202-202-1 телефон рақами орқали.

ЎҚИНГ: MDC, Meizu, OnePlus, Alcatel ва Mandalina смартфонлари нархлари – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади! (2018 йил 7 апрель)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!