“Малика”даги ҳамёнбоп 2 Huawei смартфони (2-қисм)

“Малика”даги ҳамёнбоп 2 Huawei смартфони (2-қисм)

Гартнер компанияси маълумотларига кўра, 2016 йилда сайёрамизда 1,5 миллиард дона смартфон сотилган. Бу кўрсаткич жадал ўсишда давом этмоқда. Бугун смартфон бозорида пешқадам бўлган брендлар қиммат гаджетларни оммалаштиришга уринаётган бир пайтда, бозорнинг янги вакиллари уларникидан қолишмайдиган, шу билан бирга 2 ҳисса арзон мобиль алоқа воситалари билан диққатни тортишмоқда.

Жумладан, Хитойнинг Xiaomi, Meizu, Lenovo ҳамда Huawei компанияларининг ҳамёнбоп смартфонлари тежамкорликни хуш кўрадиган юртдошларимизга манзур бўлмоқда. Қуйида эътиборингизга “Малика” ахборот технологиялари воситалари бозорида сотилаётган, нисбатан ҳамёнбоп бўлган “ақлли телефон”ларнинг имкониятлари хусусида маълумот берамиз.

2-қисм. Материалнинг 1-қисми ушбу манзилда.

Huawei P8 Lite

Тақдим қилинган вақти: 2015 йил, Maй. Гаджет янги талқинда 2017 йилда ҳам тақдим қилинган.

5 дюймли Huawei P8 Lite смартфонининг дисплейи IPS LCD технологияси асосида ишлаб чиқарилган. Олд панелнинг ~68.3 фоизи экрандан иборат. Экраннинг пикселлар сиғими 720 x 1280 белгига тенг (ҳар дюймда ~294 пиксел). Экранда мултитач функцияси мавжуд. У Corning Gorilla Glass 3 ҳимоя шишаси билан қопланган.

Платформа Android операцион тизимининг v5.0.2 (Lollipop) талқинида ишлайди. Уни v6.0 (Marshmallow)га янгилаш ҳам мумкин.

Девайсда частота тезлиги 1,2 ГГц бўлган 8 ядроли HiSilicon Kirin 620 процессори, Mali-450MP4 график-тасвир чипи ўрнатилган. Унинг тезкор хотираси 2 ГБ, доимий ички хотира 16 ГБ. Шунингдек, microSD бўлмачаси орқали хотирани 256 ГБ.гача ошириш мумкин.

Huawei P8 Lite корпуси ўлчамлари: 143 x 70.6 x 7.7 мм., оғирлиги 131 грамм. Корпусда 2 та SIM-карта бўлмаси. анъанавий 3.5 мм аудио коннектор, шовқинни пасайтирувчи микрофон, USB microUSB v2.0 стандартидаги порт мавжуд.

Huawei P8 Lite 13 МП бош камерага эга. Унинг суратларига юқори баҳо юерилган. Камера апертура диафрагмаси f/2.0. Яъни, бугунги кунда илғор. Бош камера икки хил тус берадиган LED фоточақноқ, автофокус тизими, географик жойни белгилаш, юзни ва табассумни аниқлаш функцияларига эга. Бош камерада 1080p сиғимли видео тасвирга олиш мумкин. Смартфондаги селфи камера сиғими 5 МП.

Huawei P8 lite аккумулятори 2200 мА соат ҳажмдаги қувват сиғимига эга. Ундан фаол фойдаланганда, 2 сота интернетдан фойдаланганда кун охирида 10-15 фоиз қувват қолади. Графикага бой ўйинлар ўйналганида соатига қувватнинг 30 фоизи сарфланади.

Huawei P8 lite алоқанинг GSM / HSPA / LTE / WLAN / Wi-Fi 802.11 b/g/n, Wi-Fi Direct / Bluetooth v4.0, A2DP, EDR, LE /GPS / A-GPS / GLONASS тармоқларида ишлайди. Шунингдек, FM radio ҳам мавжуд.

Гаджетда ёруғлик даражасини аниқлайдиган, акселерометр, оралиқ-масофа, компас каби датчиклар ўрнатилган. Айниқса, NFC технологиясинг ҳам жорий қилингани қувонарли.

“Малика”да Huawei P8 Lite + Селфи талқини 1,301,500 млн. сўмдан сотилмоқда.

Huawei GR3 (Huawei Enjoy 5s)
Тақдим қилинган вақти: 2015 йил, Декабрь

5.0 дюймли (олд панелнинг ~67.6% фоизи экрандан иборат) Huawei GR3 дисплейи IPS LCD технологиясида ишлаб чиқарилган. Экраннинг пиксел сиғими 720 x 1280 (ҳар дюймда ~294 пиксел). Экран мультитач функцияга эга ва бир вақтнинг ўзида 5 тагача бармоқ зарбини қўллаб-қувватлайди.

Huawei GR3 платформаси Android операцион тизимининг v5.1.1 (Lollipop) талқинида тақдим қилинган. Уни янгилаб олиш мумкин. Қурилмада Mediatek MT6753T чипсети, 1,5 ГГц частота тезлигида ишлайдиган 8 ядроли Cortex-A53 процессори, Mali-T720MP3 видеокартаси ўрнатилган. Мобиль алоқа воситаси 2 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий хотира билан таъминланган. Шунингдек, ундаги microSD бўлмачаси 256 ГБ.гача хотира флешкасини қўллаб-қувватлайди.

Huawei GR3 13 МП бош камерада суратга олади. Унинг апертура диафрагмаси f/2.0. Бош камера автофокус функцияси ва LED фоточақноққа эга. Шунингдек, камера географик жойни белгилаш, фокусни белгилаш, юзни аниқлаш каби тизимларга эга. У 1080p сиғимли видео тасвирга олади. Олд камера сиғими 5 Мп.

2 SIM картали Huawei GR3 ўлчамлари: 143.5 x 71 x 7.6 мм, вазни 135 грамм. Корпусда USB microUSB v2.0 порти мавжуд. Девайснинг куч-қуввати 2200 мА соат аккумуляторга боғлиқ.

Huawei GR3 алоқанинг GSM / HSPA / LTE / WLAN / Wi-Fi 802.11 b/g/n, Wi-Fi Direct / Bluetooth v4.0 / A2DP / GPS / A-GPS каби тармоқларини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, унда FM radio ҳам мавжуд.

Қўшимча сенсорлар қаторида бармоқ излари сканери, акселерометр, масофани аниқлаш каби жиҳатларин айтиш мумкин.

Huawei GR3 тилла ранг, кумуш ранг корпусли талқинларда ишлаб чиқарилмоқда.

Айни пайтда “Малика”да Huawei GR3’нинг “Селфи” талқинини 1,164,500 сўмдан харид қилиш мумкин.

Юртимиздаги ахборот-коммуникация технологиялари қурилмаларининг нархлари билан Терабайтнинг «Нархлар» бўлимида батафсил танишиб чиқинг.

 

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!