“Малика”даги икки ҳамёнбоп “Lenovo” смартфони

“Малика”даги икки ҳамёнбоп “Lenovo” смартфони

Гартнер компанияси маълумотларига кўра, 2016 йилда сайёрамизда 1,5 миллиард дона смартфон сотилган. Бу кўрсаткич жадал ўсишда давом этмоқда. Бугун смартфон бозорида пешқадам бўлган брендлар қиммат гаджетларни оммалаштиришга уринаётган бир пайтда, бозорнинг янги вакиллари уларникидан қолишмайдиган, шу билан бирга 2 ҳисса арзон мобиль алоқа воситалари билан диққатни тортишмоқда.

Жумладан, Хитойнинг Xiaomi, Meizu, Lenovo ҳамда Huawei компанияларининг ҳамёнбоп смартфонлари тежамкорликни хуш кўрадиган юртдошларимизга манзур бўлмоқда. Қуйида эътиборингизга “Малика” ахборот технологиялари воситалари бозорида сотилаётган, нисбатан ҳамёнбоп бўлган “ақлли телефон”ларнинг имкониятлари хусусида маълумот берамиз.

Lenovo K5 Note

Тақдим қилинган вақти: 2016 йил, Январь.

5.5 дюймли Lenovo K5 Note (олд панелнинг ~72.5% фоиз қисми экрандан иборат) дисплейи LTPS IPS LCD технологияси асосида ишлаб чиқарилган. Унинг пикселлар сиғими 1080 x 1920 белгига тенг (ҳар дюймда ~401 пиксель).

Смартфон Android OS, v5.1 (Lollipop) операцион тизимида тақдим қилинган. Унга компаниянинг 8 ядрол Mediatek MT6755 Helio P10 процессори ва Mali-T860MP2 график-тасвир чипи ўрнатилган. Қурилманинг тезкор хотираси талқинига кўра, 3/4 ГБ. Доимий ички хотира сиғими 32 ГБ. Шунингдек, microSD бўлмачаси 256 ГБ.гача хотира флешкасини қўллаб-қувватлайди.

Lenovo K5 Note корпусида 2 та SIM карта бўлмаси мавжуд. Унинг ўлчамлари: 152 x 75.7 x 8.5 мм, вазни 165 грамм. Корпус 3.5 мм.ли анъанавий аудио коннектор, шовқинни пасайтирувчи қўшимча микрофонга, USB microUSB v2.0 портига эга.

Девайснинг 13 МП сиғимли бош камераси f/2.2 ҳажмли апертура, фазали автофокус, географик жойни белгилаш, фокусни белгилаш, юзни аниқлаш тизимлари, 2 тусли LED фоточақноғига эга. Унда 1080p сиғимли видео суратга олиш мумкин. Селфи камеранинг сиғими 8 МП.

Lenovo K5 Note “ҳаёти” 3500 мА соат сиғимли ажралмас аккумуляторга боғлиқ. Бу қувват унда 3G тармоғида 27 соатгача суҳбат қуриш имконини беради.

Lenovo K5 Note алоқанинг GSM / HSPA / LTE/ WLAN / Wi-Fi 802.11 b/g/n/ac, dual-band, WiFi Direct, Bluetooth v4.1, A2DP, GPS тармоқларида ишлайди. Унда FM radio ҳам мавжуд,

Ўзига хос сенсорлари: бармоқ излари сканери, акселерометр, гироскоп, оралиқ-масофа, компас.

Мавжуд ранглари: кумуш ранг, кул ранг.

“Малика”да Lenovo K5 Note’нинг 32 ГБ талқини 1,301,500 млн. сўмдан сотилмоқда.


Lenovo Vibe P1

Тақдим қилинган вақти: 2015 йил, Октябрь

5.5 дюймли (олд панелнинг ~72.1 фоизи экрандан иборат) Lenovo Vibe P1 экранининг пикселлар сиғими 1080×1920 белгига тенг (ҳар дюймда ~401 пиксел). Full HD дисплей IPS LCD технологияси асосида ишлаб чиқарилган. Мултитач функциясига эга дисплей бир вақтнинг ўзида 10 тагача бармоқ зарбини қўллаб-қувватлайди. Экран Corning Gorilla Glass 3 ҳимоя шишаси билан қопланган.

У 1.5 ГГц частотада ишлайдиган, 64 бит ва 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 615 процессори билан таъминланган. Шунингдек, унга Adreno 405 қўшимча видеопроцессор ҳам ўрнатилган.

Смартфоннинг корпуси пластик ва металл хомаёшсидан ишланган. Смартфон ўлчамлари: 152.9 x 75.6 x 9.9 мм бўлиб, у 187 грамм тош босади.

Lenovo Vibe P1 Android 5.1 Lollipop операцион тизимида тақдим этилган. Қурилманинг тезкор хотирасининг сиғими 2 ГБ. Шунингдек, унда маълумотларни сақлаш учун 32 ГБ сиғимига эга доимий хотира мавжуд. Қўшимча microSD хотира бўлмачасига эса 256 ГБ.гача маълумот сиғимига эга қўшимча хотира флешкасини ўрнатса бўлади.

Мобиль қурилма интерфейсида Wi-Fi, Bluetooth 4.0 LE, қувватлаш ва маълумот алмашиш учун microUSB порти, аудио қулоқчин учун 3.5 мм порт мавжуд.

Гаджетнинг бош камераси 13 Мп. У фазали автофокус, географик жойни белгилаш, фокусни белгилаш каби илғор жиҳатларга эга. Шунингдек, олд камеранинг пиксель сиғими 5 Мп. Унинг камера имконияти «ўртача» деб баҳоланган. Кенг манзарани суратга олишда қурилманинг имконияти Sony Xperia Z5, Samsung Galaxy S6’да олинган суратлар билан рақобатга киришади.

 

Lenovo Vibe P1 смартфонининг энг аҳамиятли жиҳати 5000 мА соат электр сиғимига эга аккумуляторидир. Аккумуляторни тўла қувватлаб 16 соат Full HD форматидаги видео кўриш мумкин. Худди шу қувват билан қурилмадан интернетда матн ўқиш, маълумот қидириш учун 9.5 соат фойдаланиш мумкин. Мисол учун, iPhone 6s Plus аккумулятори бу ишга 6 соат дош бериши мумкин.

Vibe P1 алоқанинг GSM, WCDMA, LTE каби тармоқларини қўллаб-қувватлайди. Мобиль аппаратда GPS ҳамда Глонасс навигация тизимлари ўрнатилган. Шу билан бирга, унда акселерометр, ёруғлик датчиги, масофа-оралиқ сенсорлари мавжуд. Шунингдек, NFC сенсори яқин масофада тўловни электрон амалга ошириш имконини беради.

“Малика”да Lenovo Vibe P1 смартфонининг 16 ГБ талқини 1,233,000 млн. сўмдан сотилмоқда.

Юртимиздаги ахборот-коммуникация технологиялари қурилмаларининг нархлари билан Терабайтнинг “Нархлар” бўлимида батафсил танишиб чиқинг.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!