“Малика”даги илғор ва ҳамёнбоп Redmi Note 4 имкониятлари

“Малика”даги илғор ва ҳамёнбоп Redmi Note 4 имкониятлари

2015 йилнинг ноябрь ойида Xiaomi томонидан тақдим этилган Redmi Note 3 кўпчиликни қизиқтириб қўйгач, 2 ой ўтиб бозорга унинг янада такомиллаштирилган “Pro” талқини чиқарилди. Компания 2016 йилнинг август ойида Redmi Note 4 девайсини тақдим этди. Компания 2016 йилда айнан илғор моделларни тез-тез эълон қилиб тургани учун ҳам Хитой смартфон бозорида Apple’ни ортда қолдиришга эришди.

Смартфон кўринишидан флагманлардан қолишмайди. Унда бармоқ излари сканери ҳам мавжуд. Унинг ўлчамлари: 151x76x8,3 мм, вазни 175 грамм. Redmi Note 4 кумуш ранг (олд панели оқ), қора-кулранг (олд панели қора) ҳамда тилла ранг корпусли талқинда ишлаб чиқарилмоқда.

Xiaomi Redmi Note 4 IPS матрицали технологияда ишлаб чиқарилган 5,5 дюймли, пиксель сиғими 1920×1080 (ҳар дюймда 401 пиксель) белгига тенг. У мультитач функциясига эга. Экран энг кўпи билан бир вақтнинг ўзида 10 тагача бармоқ зарбини фарқлай олади ва атрофи 2,5D туридаги қайрилган ҳимоя шишаси билан қоплаб олинган. Шунингдек, унга экранни бармоқ изларидан ҳимоя қилувчи пленка қопламаси ётқизилган.

Xiaomi бу смартфонни ҳам сифатли дисплей билан таъминлаган. Redmi Note 4 экрани ёрқин, қуёшда тундлашиб қолмайди. Гаджетнинг тасвир узатиши тиниқ, суратлардаги ранглар нисбати сезиларли. Махсус илова ёрдамида экрандаги ранглар даражасини ўзгартириш, “мутолаа” режимини ёқиб қўйиш мумкин.

Redmi Note 4 мобиль телефони 10 ядроли, 64 битли, частота тезлиги 2,1 ГГц бўлган MediaTek Helio X20 процессорида фаолият кўрсатади. Ундаги график-тасвирларни қайта ишлаш учун Mali-T880 MP4 видеокартаси масъул. Смартфон Android 6.0 Marshmallow операцион тизимининг MIUI 8 талқинида ишлайди. Гаджетнинг оператив хотираси 2 ГБ, доимий ички хотираси 16/32 ГБни ташкил қилади.

Девайснинг бош сиғими 13 Мп. Смартфон тақдим этилаётганида унга OmniVision компаниясининг энг сўнгги илғор сенсори қўйилганлиги айтилган эди. Беш линзали камера апертураси f/2.0. Камерада фаали автофокус ва икки хил тус берадиган фоточақноқ мавжуд. Олд камера сиғими 5 Мп, объектив апертураси — f/2.0.

Бош камеранинг рангни олиш ва қайта ишлаши яхши. У шароит яхши бўлса, деталларга бой сурат олади. Олд камерада ҳам фокусни белгилаш тизими мавжуд бўлиб, ёруғлик яхши бўлса, яхши суратга олади.

Қуйидаги мисолларда ўзингиз гувоҳ бўлинг:

Redmi Note сиғими 4100 мА соат бўлган ажралмас аккумулятор билан таъминланган. Қувват тоши 2 соат 20 дақиқа ичида тўлиқ қувват олади. AnTuTu бенчмарки смартфон қувват тизимини 9215 баллга баҳолаган, бу эса ўрта нархли смартфонлар қувват тизимидан 2 баробар юқори.

Redmi Note 4 алоқанинг GSM (850/900/1800/1900 МГц), UMTS (850/900/1900/2000/2100 МГц), LTE (1, 3, 5, 7, 38, 39, 40, 41) тармоқларини қўллаб-қувватлайди. Унга 2 та SIM карта қўйиш мумкин. Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/ac, Bluetooth 4.2 LE, ИК-порт каби симсиз интерфейслар ҳам мавжуд. Шунингдек, Redmi Note 4 ёруғлик сенсори, оралиқ-масофа, акселерометр, гироскоп, компас каби датчикларга эга.

Смартфон комплектида қувватлаш қурилмаси, Micro-USB кабели, «скрепка» ва ҳужжатлар жамланмаси мавжуд.

Redmi Note 4 сифатли FHD дисплей, самарали процессор, тўлиқ металлдан тайёрланган корпус, кенг сиғимли батарея, тезкор бармоқ излари сканери, сифатли суратга олувчи камера ва албатта ҳамёнбоплиги билан кўпчиликка маъқул. Шунингдек, тезкор қувватлаш тизимининг йўқлиги ва хотира сиғимининг кичиклиги унинг камчилиги сифатида эътироф этилади.

Айни пайтда Redmi Note 4’нинг 32 ГБ доимий хотирага эга талқини пойтахтимиздаги “Малика” савдо мажмуасида 1,404,250 миллион сўмдан сотилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!