"Малика"даги "селфи-киллер" — Redmi S2'ни ўрганамиз

2018 йилнинг май ойи ўрталарида Xiaomi компанияси ўзининг навбатдаги ҳамёнбоп смартфони — Redmi S2 моделини намойиш қилди. Шунда кўпчилик ўртасида савол кўтарилди: телефон номидаги "S" ҳарфи нимани англатади? Хитойлик смартфон ишлаб чиқарувчининг бирор смартфон моделининг "special" ёки "махсус" талқиними? Эҳтимол бирор моделнинг соддалашган талқини бўлса керак? Йўқ, бу "selfie", яъни олд камера учун танланган 16 мегапикселли сенсор ҳамда "ақлли" технологиянинг қисқа изоҳи эди. 

Ташқи кўринишидан Redmi S2 компаниянинг айни пайтда бозорда оммалашаётган замонавий смартфонларини эслатиб юборади. Қуйида смартфоннинг ташқи кўриниши, экрани, аккумулятор сиғими ҳамда самарадорлиги, шунингдек камера технологияси, рақиблари хусусида фикрларимизни баён қиламиз.

Ташқи кўриниш

Ушбу модел металл корпусга эга бўлган. Бу корпус сиртига махсус қоплама ётқизилгани эвазига, у пластикка ўхшаб қолган. Турли етказиб берувчилар унинг корпусини турлича талқин қилмоқдалар. Бундай ўзига хос корпус смартфонни қизиб кетишдан, қишда эса муздек бўлишидан ҳимоя қилади. Корпус алюминий металлидан тайёрланмагани аниқ. Ишлаб чиқарувчи унинг металл эканини расман эълон қилган. Бизга маъқул бўлган жиҳати эса корпус сиртидаги қоплама уни қирилишлардан ҳимоя қилади. 

Корпуснинг орқа томонидан юқори ва қуйи қисмларда юпқа пластик улоқлар мавжуд.

Орқа панел бугунги ихчам анъаналарга мос: чап томон бурчакда айфонбоп вертикал услубда жойлаштирилган қўш камера ҳамда ўртада брамоқ изи сканери.

Корпус чап биқинида эса иккита nano SIM-карта учун бўлмача ва қўшимча хотира картаси учун алоҳида бўлмача, яъни жами учта бўлмачалар мавжуд. Ҳар иккала сим-карта бўлмачаси LTE тармоғини қўллаб-қувватлайди.

Корпуснинг ўнг биқинида эса овозни паст-баланд қилувчи чўзинчоқ ҳамда оддий ўчириб-ёқиш тугмалари мавжуд. Уларнинг ҳар иккаласи пишиқ ва босилиши мустаҳкам.

Қадрдон 3,5 мм.ли аудио туйнук ҳамда ИҚ-модул, шовқинни пасайтирувчи қўшимча микрофон смартфоннинг том қисмига жойлаштирилган.

Қуйи қисмда эса microUSB порти билан бирга симметрик панжараларни кўрамиз. Уларнинг ўнг томондагиси овоз узаткич, чап томондаги панжара эса қўнғироқлар учун микрофон. microUSB портидан воз кечишнинг аллақачон вақти келган бўлса ҳам, бу моделда биз унга дуч келамиз.

Смартфон ўлчамлари: 160,73 × 77,26 × 8,10 мм, вазни — 170 грамм.

 

Экран

Яп-янги гаджет 6 дюймли (аниқроғи — 5,99 дюймли), IPS матрицали чўзинчоқ экранга эга бўлган. Яъни, томонлари нисбати 18:9 ўлчамли. Экран ёнлари ҳам ясси шаклдаги бурчакка эга бўлган.

Дисплейни ромсиз деб бўлмайди. Олд панелнинг тахминан 74,5% фоиз қилси дисплейдан иборат бўлган. Агар пикселлар сиғимига эътибор берадиган бўлсак, экран HD+, яъни 1440×720 пиксел сиғимли. Ҳар дюймдаги пиксел - 269 та.

HD-сиғимли экранга эга смартфон бугуни кунда камдан-кам учраяпти. Ишлаб чиқарувчилар харидорлар талабини ҳисобга олган ҳолда, каттароқ пикселли экран билан таъминланган смартфонларни ишлаб чиқармоқдалар. Жуда арзон смартфонлар эса HD экранга эга бўлади.

Тўғри, iPhone X билан солиштириб кўрганда, экранлар сифати ким учундир у қадар ҳам фарқли бўлмаслиги мумкин, айрим шрифтлар ёки тасвир донадор бўлиши мумкин. Бироқ, девайснинг рангни табиий узатиш қобилияти юқори.

 

Самарадорлик

Ушбу моделга 8 ядроли Snapdragon 625 процессори ўрнатилган. Мазкур чипнинг частота такти 2 ГГц етади. Смартфон 3 гигабайтли тезкор хотира билан таъминланган. Бу ҳам ёмон сиғим эмас, аслида. Шу билан бирга, унинг 4 гигабайтли тезкор хотирага эга талқинини ҳам топиш мумкин. Доимий хотира учун смартфонда 64 гигабайтли хотира картаси ўрнатилган.

Snapdragon 625 процессори жуда янги ҳам эмас. Xiaomi компаниясининг ва бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг қатор смартфонларида, жумладан Redmi Note 4X, Lenovo P2, ASUS ZenFone 3, Samsung Galaxy C7, MEIZU M6 Note ва бошқа мобил алоқа қурилмаларида биз ушбу чипга дуч келганмиз. Уни замонавий ҳамда арзон смартфонларда кўп учратамиз. Имкониятлари ҳам ўртача. Самарадорлиги бўйича уни HiSilicon Kirin 650 процессори билан таққослаш мумкин, бироқ Qualcomm процессори бирмунча энерго тежамкор.

Смартфон «қадоқдаёқ» яп-янги Android 8.1 операцион тизимининг ўзлаштирилган MIUI 9.5 талқинида ишлаши кутилмаган ва қувончли хабар. Бошқа Android-смартфонлар каби, илк маротаба ёқилганида Redmi S2 ҳам шунчаки  «учиб» ишлайди. Бироқ ярим йилдан сўнг бошқалар каби самарадорлиги бир оз тушиб кетади

Кутилганидек, бир қатор самарадорлик имтиҳонларида ушбу смартфон ҳам ўртача балл олган. Мисол учун, таниқли AnTuTu бенчмаркида 78024 балл билан у кўпчиликни ҳайратга солмаган.

Смартфон интерфейси тезкор ишлайди, бармоқ изи сканери ҳам  лаҳзалар ичида тизимни очади ва бармоқни аниқ танийди. Баъзи арзон аппаратлар каби сканер шошиб қолмайди. Камерани ишга тушиши бир оз вақтни талаб қилса ҳам, ҳатто қоронғу шароитда ҳам яхши тасвирлар олиш имкони мавжуд.

Аккумулятор

Аккумуляторнинг электр токи сиғими 3080 мА соат. Бу қувват бир иш куни ёки бир сутка мобайнида смартфондан фойдаланишни таъминлаб беради.

Фотокамера

Сўнгги йилларда селфи камералар ҳам ишла чиқарувчининг диққат-марказида бўлмоқда. Аксарият ҳолларда йирик пикселли селфи камералар маркетинг ечими бўлиб чиқади. Яъни, харидорни кўзини шамғалат қилиб, смартфонни тезроқ сотиш бош мақсад ҳисобланади. 

Redmi S2 модели эса 16 мегапикселли селфи-фотомодул билан таъминланган.

Бош камера масаласида 12+5 мегапикселли технологик ечим татбиқ қилинган. Иккинчи объектив хизматлари эвазига смартфон бош камерасида портрет суратлар олиш мумкин. Бундай функция қўш камерали барча гаджетларда бор. Ёруғлик яхши бўлса, кўнгилдагидек суратлар олиш мумкин.

Қуйида бу смартфонда олинган суратларга эътибор беринг: 

16 мегапикселли селфи камера ижоди:

Хулоса

Xiaomi смарфтонларини танлашда уларнинг ягона рақиблари ҳам ўз "оиладошлари" бўлиб чиқадилар. Ҳар ойда биз бренднинг янги бир смартфон моделини кўряпмиз. Бироқ уларнинг ҳаммасини ҳам ажрата олмаймиз ёки фарқига бормаймиз. Xiaomi Redmi S2 модели "Redmi" туркумига мансуб нисбатан арзон смартфон. Унинг ўзига хослиги -- селфи камераси.

Xiaomi Redmi S2 моделининг камераси жуда илғор, нархи эса анча паст ҳамда унинг micro SD бўлмачаси алоҳида. Яъни, 2 та сим-карта учун алоҳида ва хотира картаси учун алоҳида бўлмача бор. У қадоқдаёқ Oreo тизимида ишлайди. Битта камчилиги сифатида HD сиғимли дисплейни айтиш мумкин. Бироқ, экран ёрқинлигини кўрганлар эҳтимол бунинг аҳамиятсиз эканини тушунарлар.

 

Нарх ва наво

Xiaomi Redmi S2 сотувга пушти, оч ва тўқ тилла, кумуш, кул ранг корпусларда ишлаб чиқарилмоқда. Унинг қуйи (3-32 Гб) талқини 156 АҚШ долларидан, юқори талқин (4/64 Гб) 200 АҚШ долларидан сотувга чиқарилган. Айни пайтда Xiaomi Redmi S2 моделининг халқаро талқини AliExpress савдо платформасида $160 ҳамда $199 доллардан сотилади.

Xiaomi Redmi S2 модели юртимизда 1 558 000 сўмдан бошлаб сотилмоқда.

Xiaomi Redmi S2:

Экран: 5.99 дюймли, HD+ (1440 × 720 пикселли), 18:9 ўлчамли, 2.5D қайрилма шишали;

Процессор: 2 Ггц частота тезлигига эга 8 ядроли Snapdragon 625, маълумотларни 14 нанометр техник жараёнда қайта ишлайди, график-тасвир учун Adreno 506 видео картаси масъул;

Хотира: 3 Гб тезкор ва 32 Гб доимий ёки 4 Гб тезкор ҳамда 64 Гб доимий. microSD орқали 128 гигабайтгача катталаштириш мумкин;

Операцион тизим: Android 8.1 (Oreo)нинг ўзлаштирилган MIUI 9 талқини;

SIM-карта: қўш (nano + nano + microSD)

Камера: 12+5 мегапикселли, LED фоточақноқли, 1.25μm пиксел ўлчамли, PDAF тизимига эга бош ҳамда 16 мегапикселли ва LED фоточақноқли олд;

Сенсорлар: бармоқ изи сканери, инфра қизил нурли сенсор;

Ўлчамлари: 160.73 × 77.26 × 8.1мм; Вазни: 170 грамм;

Алоқа имкониятлари: 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11 a/b/g/n, Bluetooth 4.2, GPS + GLONASS;

Аккумулятор: 3080 мА соат.

Хулоса

Қуйида смартфоннинг ташқи кўриниши, экрани, аккумулятор сиғими ҳамда самарадорлиги, шунингдек камера технологияси, рақиблари хусусида фикрларимизни баён қиламиз.

7балл

2018 йилнинг май ойи ўрталарида Xiaomi компанияси ўзининг навбатдаги ҳамёнбоп смартфони — Redmi S2 моделини намойиш қилди. Шунда кўпчилик ўртасида савол кўтарилди: телефон номидаги "S" ҳарфи нимани англатади?

Дизайн

Экран

Процессор

Камера

Аккумулятор

Қаердан сотиб олиш мумкин?

"Малика" 1.5 млн сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • замонавий дизайн
  • қўш камера
  • яхши чип
  • яхши аккумулятор
  • Android 8
  • Металл корпус

 Камчилиги

  • экран пиксели кам
  • microUSB
  • NFC йўқ

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.