"Малика"даги яхши камерали 5 та арзон смартфон

Ҳамёнбоп, шу билан бирга яхши сурат оладиган смартфонлар энди афсона эмас. Хитойлик компанияларнинг рақобатда устун келишга бўлган иштиёқлари бизга арзон нарх эвазига ҳам сифатли сурат оладиган смартфон харид қилиш имконини беради.

Авваллари яхши камерали мобил алоқа воситалари ўртача 400 АҚШ доллари турган бўлса, бугун уларнинг баҳоси икки баробарга, ҳатто бундан ҳам арзонлашди. Қуйида фотосурат ва тасвирни сифатли қилиб муҳрлаб берадиган гаджетларни аниқлашга уриниб кўрдик.

Xiaomi Redmi 5A ҳамда Redmi Note 5A — яхши камера ҳамёнбоп нрах эвазига

Xiaomi 2017 йилдан бошлаб камерафонларга алоҳида диққат қила бошлади.

Юртимиздаги баҳоси: 866 700 сўмдан бошлаб.

Камерасининг яхши жиҳатлари

Ёрқинлик даражаси юқори ва ранг узатиши яхши;

Тезкор сурат олади ва сақлайди

Суратлар сифати ўртача ва яхши

Нархи билан таққослаганда, бошқа бундай яхши камерафон топиш имконсиз

Смартфонннинг яхши жиҳатлари:

Redmi 4A'дан фарқли равишда, Redmi Note 5A корпуси тўлиқ металлдан ишланган ҳамда олд панел Corning Gorilla Glass ҳимоя шишаси билан қопланган. Redmi Note 5A'нинг юқори талқинидагина бармоқ излари сканери жорий қилинган;

Redmi Note 5A'нинг ҳар иккала талқини 5.5 дюймли HD (720p) экранга эга бўлган ҳамда улар Android Nougat'нинг ўзлаштирилган MIUI 9 прошивкасида ишлайди;

Аккумулятор узоққа етади;

Смартфонннинг камчиликлари:

Процессор тезкорлиги ўртача;

Экран ёрқинлиги ўртача, бироқ сифатли.

Смартфонда суратга олиб кўрамиз:

Honor 9 Lite ҳамда Huawei P Smart — яхши суратни яхши нархли гаджетда ҳам олиш мумкин

Юртимиздаги нархи: 200 ҳамда 180 АҚШ долларидан бошлаб сотилади.

Камераларнинг яхши жиҳатлари:

Ёруғлик яхши шароитда яхши сурат олади

Бош камера орқа фонни бадиий қилиб ғира-шира усулда муҳрлайди. Honor 9 Lite селфи-камераси ҳам шундай жиҳатга эга.

Смартфонларнинг ўзига хосликлари:

18:9 стандартли чўзинчоқ экран мисоли ромсиз дизайнда тайёрланган. Дисплей ёрқин ва флагманларники каби сифатли.

Honor 9 Lite дисплейининг диагонали 5,65 дюйм, сиғими эса 2160х1080 белгига тенг. Экран томонларининг нисбати 18:9 га тенг ва у IPS матрицали. Тўғриси, ҳар дюймда 428ppi пикселнинг бўлиши барча фойдаланувчиларни бирдек хурсанд қилади.

Корпус жозибадор — Honor 9 Lite шишадор, P Smart — металл (пластик улоқлар бор) хомашёсидан тайёрланган.

NFC модули ҳам бор.

Тезкор процессор иловаларни тезкор очса ҳам, "оғир" ўйин ўйнаганда сабрли бўлиш керак.

Аккумулятор бир суткага туриб беради.

Samsung Galaxy J3 2017 каби яхши камерали ва экранли смартфонларнинг процессори фойдаланувчини хафа қилади. Ундан кўра Xiaomi Mi A1 ҳар жиҳатдан яхши девайс.

Ўқинг: Honor 9 Lite: Huawei 180 долларлик "ромсиз"ни тақдим қилди

Huawei Honor 9 Lite моделига қўш сенсорли бош камера технологиясини ҳам усталик билан ўзлаштирган ва бу гаджетида татбиқ қилган. Ҳатто, бу гал селфилар учун ҳам 2 та камера модули ўрнатилган.

Xiaomi Redmi 5/Redmi 5 Plus камераси эса тунги шароитда ўзини йўқотиб қўяди.

Ўқинг: Honor 9 Lite: Huawei 180 долларлик "ромсиз"ни тақдим қилди

Тезкор бармоқ излари сканери, фирманинг 8 ядроли, 2,36 ГГц частота тезлигида ишлайдиган Kirin 659 чипсети, 3/4 Гб тезкор ҳамда 32/64 Гб доимий хотираси билан Honor 9 Lite фойдаланувчини хурсанд қилади. Шунингдек, microSD бўлмачасига сиғими 256 гигабайтгача бўлган хотира флешкасини ўрнатиш мумкин.

Бош камера модулларининг сиғими: 13 Мп + 2 Мп. Унда PDAF ва HDR каби технологиялар жорий қилинган. Олд камера ҳам худди шундай сиғимдаги 2 та сенсорларга эга бўлган.

ZTE ёик ASUS эса ҳамёнбоп камерафонлар ишлаб чиқариш кўникмасига ҳали эга эмас.

Шунинг учун, Honor 9 Lite/Huawei P Smart яхши сурат олишни хуш кўрганлар учун айни муддао. Honor 9 Lite/Huawei P Smart кундузи яхши сурат олади.

Смартфонда суратга олиб кўрамиз:

Samsung Galaxy J7 2017 — идеал ҳамёнбоп смартфон

Юртимиздаги нархи: 1 827 000 сўм

Камерасининг ўзига хосликлари

Кундуз куни кўнгилдагидек сифатли суратлар олади

Селфи-камера яхши ва фоточақноғи бор

Тунда ҳам ёрқин ва яхши суратлар олади

Смартфоннинг ўзига хосликлари

Galaxy J7 (2017) смартфони 5,5 дюймли Full HD сиғим ва Super AMOLED матрицали дисплей, 8 ядроли ва частота тезлиги 1,6 ГГц бўлган Exynos 7870 процессори билан таъминланган. Унга 3 гигабайтли тезкор ҳамда 16 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Шунингдек, смартфоннинг олд ва орқа камерасига бир хил сиғимли — 13 мегапикселли модул ўрнатилган. Гаджет аккумуляторининг электр токи сиғими — 3600 мА соат.

Ўқинг: Samsung Galaxy J (2017) смартфонларини расман тақдим қилди

Смартфонда суратга олиб кўрамиз:

 

Xiaomi Redmi Note 5 — яхши камера, кучли процессор, йирик аккумулятор

Юртимиздаги нархи: 1 680 000 сўмдан бошлаб

Камеранинг яхши жиҳатлари:

Бош камера қўш ҳамда сифатли сенсорли;

Сутканинг ҳар икки пайтида яхши суратлар олади;

Селфи-камера ҳам ёмон эмас;

Дастурий барқарорлаштириш ёрдамида 1080p-видео тасвирга олади;

Смартфоннинг яхши жиҳатлари:

Девайс 18:9 нисбатли, 5.99 дюймли ҳамда FHD+ сиғимли экранга эга бўлган.

Redmi Note 5 учун 2.0 Ггц частота тезлигида ишлайдиган 64 битли ва 8 ядроли Snapdragon 625 чипсети, 3/4 Гб тезкор ва 32/64 ГБ доимий хотира ўрнатилган.

Доимий хотира: 32 Гб / 64 Гб, micro SD ёрдамида 128 гигабайтгача ошириш мумкин;

Бош камера: 12 Мп (f/2.2) LED фоточақноқ ва фазали автофокус;

Селфи камера: 5 Мп (f/2.0) LED фоточақноқ;

Аккумулятор: 4,000 мА соат.

Смартфонда суратга олиб кўрамиз:

Apple iPhone SE — жаҳондаги энг ихчам камерафон

Юртимиздаги нархи: 2 419 000 сўмдан бошлаб.

Камерасининг яхши жиҳатлари:
Бош камера илғор;
Суратларда рангнинг берилиши табиий;
Тезкор фокуслаш;
Видео тасвир олганда барқарорлаштиргич яхши, яъни қўл титраганда кадр хиралашмайди;

Смартфоннинг ўзига хосликлари:

Ихчам смартфонда “Олма”нинг илғор A9 процессори, 4K сиғимли видео суратга олувчи 12 Мп бош камера, бир сўз билан айтганда iPhone 6s’нинг барча имкониятлари жам қилинган.

2016 йилнинг март ойида тақдим қилинган iPhone SE алюминийдан ишланган металл корпуси, HD-камера, бармоқ излари сканери, Siri виртуал ёрдамчиси, 3D Touch технологиясига эга бўлмаса ҳам, тезкор ва хавфсиз фаолияти билан кўпчиликни ўзига мафтун қилган.

Смартфонда суратга олиб кўрамиз:

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.