"Малика"дан iPhone X ўрнига олиш мумкин бўлган 5 та арзон смартфон

Халқаро экспертларнинг, шунингдек маркетинг билан шуғулланувчи компанияларнинг фикрига кўра, шу кунларда Apple iPhone X дунёда энг харидоргир смартфон. Мисол учун, жорий йилнинг бир чорагининг ўзида бу моделдан 16 миллион дона сотилган. Бу - дунё бўйлаб сотилган умумий смартфонларнинг 4,6 фоизи дегани.

Ундаги 5.8 дюймли дисплей смартфоннинг олд панелини эгаллаб олган. 2436 x 1125 пиксел сиғимли экранга эга iPhone X жаҳондаги энг ёрқин Oled дисплейга эга. iPhone X'нинг бош камерасидаги 12 мегапикселли 2 та сенсорлар кучли сураткаш. Шунингдек, FaceID технологияси олд камера ёрдамида юзни 3 ўлчамда сканер қилади. Фойдаланувчи айфонга қараши билан унинг тизими очилади.

Айни пайтда iPhone X юртимизда ўртача 8 млн сўмдан сотилмоқда. Бу - жуда юқори нарх. Шунингдек, юртимизда технологик жиҳатдан ушбу айфондан кам бўлмаган, нархи эса бир оз инсофликроқ девайслар ҳам бор. Қуйида шулар билан сизни таништирамиз.

Samsung Galaxy S9
Мазкур гаджет маълумотларни 10 нанометрли техник жараёнда қайта ишлайдиган Qualcomm Snapdragon 845 чипида ишлайди. 5,8 дюймли, ромдан холи бўлган Super AMOLED экраннинг сиғими Quad HD+ (2960 × 1440 пикселли). Яъни, бу борада айфондан қолишмайди. Бош камера илғор ҳамда секундига 960 кадрдан иборат секинлаштирилган видеони муҳрлаш қобилиятига эга.

Ўқинг: Galaxy S9/S9+ : суперфлагманларнинг сири!

Samsung Galaxy S9 юртимизда ўртача 5 млн сўмдан сотилмоқда.

Huawei P20 Pro
3 та сенсор мавжуд жаҳондаги илк смартфондаги сенсорлардан бири 40 мегапиксел аниқлигидаги сурат олади ва 5 карралик гибрид яқинлаштириш технологиясини таклиф қилади. Ҳали бундай жиҳатга эга бирор муқобил смартфон мавжуд эмас. Ҳатто айфон ҳам ҳайратда!
Экран масаласида ҳам хитойлик бу девайс рақибидан қолишмайди. "Сунъий ақл"га эга платформаси ҳам фойдаланувчи учун маъқул бўлади.

Ўқинг: Huawei P20 Pro: "Малика"даги уч кўзли “даҳшат"!

Huawei P20 Pro юртимизда 6 400 000 сўмдан сотилмоқда.

Huawei P20
Huawei P20 модели ҳам ёмон эмас. S9'дан арзон бўлган бу смартфон қўш камераси ва имкониятлари билан сизни хушнуд қилади. Смартфон ташқи кўриниши билан iPhone X’ни эслатиб юборади. Смартфонга иккиталик Leica камераси ўрнатилган бўлиб, у 12 мегапикселли рангли модул ва 20 мегапикселли монохром модулдан иборат. Selfи учун эса 24 мегапикселли фронтал камера ўрнатилган. Қурилма Huawei яратган кучли чип — Kirin 970 процессорида ишлайди.

Huawei P20 юртимизда ўртача 5 миллион сўмдан сотилмоқда.

Samsung Galaxy Note 8
Samsung Galaxy Note 8 диагонали 6,3 дюймли Infinity Display дизайнидаги, Galaxy S8 каби 18.5:9 ҳажмли, Super AMOLED матрицали Quad HD+ (2960 x 1440 белги) пиксел сиғимли экранга эга бўлган. Йирик экранда S Pen — Note туркумининг «фишка»си бўлган "ақлли қаламча" билан ишлаш осон. Корпуси IP68 стандарти бўйича ҳимояланган. Яъни унинг учун чанг ва сув қўрқинчли эмас.
2 та 12 мегапикселли -- кенг бурчак остида суратга олувчи ҳамда телефото сенсорлари ўрнатилган. Натижада, камерада 3 карралик яқинлаштириш, орқа фонни ғира-шира қилиб тасвирга олиш технологиялари жорий қилинган.

Ўқинг: Samsung Galaxy Note 8: янада арзон технологик Android

Samsung Galaxy Note 8 юртимизда ўртача 6.1 млн сўмдан сотилмоқда.

iPhone 8
Бу девайс процессори ишлаш бўйича iPhone X моделини ҳам ортда қолдиради. Тезкор платформа керак бўлса, иккиланмай ана шу гаджетни харид қилинг. Унга кучли процессор ўрнатилган бўлса ҳам, нарх аввалгидай қолган. iPhone 8'даги "юракча" – янги A11 Bionic процессоридир. Айнан шу процессор Apple iPhone X моделига ҳам ўрнатилган. iPhone 8 2 Гб тезкор хотирага эга. iPhone 8 – 4,7 дюймли қуюқ кристалли, 1334 × 750 пикселли дисплей (ҳар дюймда 326 та белги) га эга бўлган.

Ўқинг: iPhone 8 ва iPhone 8 Plus: Жаҳоннинг биринчи рақамли смартфонлари

iPhone 8 юртимизда ўртача 5 464 000 сўмдан бошлаб сотилмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!