"Малика"дан махсус: Xiaomi'нинг яхши сотилаётган 10 смартфони

Xiaomi компанияси гаджетлари тобора юртимизда оммалашиб бормоқда. Яхши суратга олиши ва ҳамёнбоп моделларнинг ҳам металл корпусга эга бўлиши, сифатли материалдан тайёрланиши, Snapdragon ёки самарадор чиплар ва ёрқин экран билан таъминланиши бунинг бош омилидир.

2017 йилнинг 8 апрелида таҳририятимиз мутахассислари пойтахтимизда жойлашган "Малика" ("Флешка") савдо марказида бўлиб, бу ердаги смартфон савдосини таҳлил қилиб кўрдилар. Айтиш жоизки, кўпчилик сотувчиларнинг фикрига кўра, яхши сотилаётган смартфон моделлари орасида Xiaomi бренди мутлоқ ғолиб. Фурсатдан фойдаланиб бу бренднинг энг харидоргир смартфонлари "топ-10"лигини шакллантиришга уриниб кўрдик.

Бу борада биринчи ўринни Xiaomi Mi A1 смартфон модели эгаллади. 2017 йилда юртимиз смартфон бозорига кириб келган гаджет ташқи кўриниши ҳашамдор ва қўш сенсорли, экран сифатли ва Android тизимини Google'дан олиб туради. Уни USB Type-C орқали қувватлаш мумкин. Бу моделни айни пайтда 1 620 000 сўмдан бошлаб харид қилишингиз мумкин.

Ўқинг: Xiaomi ва Google Mi A1'ни тақдим қилди: камера iPhone 7 Plus'ники каби

Кейинги ўрин нархига муносиб деб топилган Xiaomi Redmi 5 Plus ҳамёнбоп смартфонига насиб қилди. Смартфон кўринишиданоқ ўзига мафтун қилади. Корпус бўйлаб тортилган нафис ҳошия, металлдан тайёрланган орқа панел муҳим жиҳат ҳисобланади. Диагонали 5,99 дюймли ва FullHD+ сиғимли экран 2,5D эффектига эга шиша билан қопланган. 8 ядроли Snapdragon 625 эса самарадорлик учун етарли. Мазкур модел айни пайтда 1 386 000 сўмдан бошлаб сотувга чиқарилган.

Ўқинг: Xiaomi Redmi 5 ва Redmi 5 Plus тақдим қилинди: тўлиқ экранли смартфон $120 доллардан

Учинчи ўринда эса бренднинг энг арзон моделларидан бири бўлган Xiaomi Redmi 4A моделига насиб қилган. 840 000 сўмдан сотилаётган смартфонга сифатли дисплей, бир текис ишлайдиган ўртача процессор, узоққа етадиган аккумулятор, яхши камера ўрнатилган.

Тўртинчи ўринга Xiaomi Redmi Note 4X моделини муносиб деб топдик. 5,5 дюймли экран FullHD (1920×1080) сиғимли ҳамда 2.5D ҳимоя шишаси билан қопланган. Бу девайсни энг универсал смартфон ҳисоблаш мумкин. Жаҳонда ҳам бу модел энг яхши сотилаётган "ми"лардан бири. Xiaomi Redmi Note 4X смартфонини 1 260 000 сўмдан бошлаб харид қилишингиз мумкин.

"Бешлик"ни Xiaomi Redmi 5A якунлаб берди. 4A моделининг такомиллашган талқини ундан бир йилдан кейин тақдим қилинган. 100 долларлик смартфонлар орасида Xiaomi Redmi Note 5a каби сураткашни девайсни топиш имконсиз. Redmi Note 5A корпуси тўлиқ металлдан ишланган. Xiaomi Redmi 5A баҳоси 850 000 сўмни ташкил қилмоқда.

Xiaomi Redmi 4X яхши сотилиш бўйича рейтингда олтинчи ўринни эгаллади. Унинг энг катта афзаллиги сифатида сифатли экрани, металл корпуси ҳамда 2-3 кунга етадиган қувват сиғимдорлигини айтиш мумкин. Компания бу моделнинг бутун жаҳонда оммабоплигини ҳам эълон қилган эди. Бу бестселлер моделни эса юртимизда 1 240 000 сўмдан бошлаб харид қилишингиз мумкин.

Xiaomi Redmi 5 модели еттинчи ўринга маъқул кўрилди. Металл ва шиша уйғунлигидаги корпус, ромсиз дизайндаги 5,7' дюймли ва 1440x720 пиксел (HD+) сиғимли экран, яп-янги Android Nougat, MIUI 9 операцион тизими, яхши камераси билан ушба модел ҳам тезда юртимизда назарга тушишга улгурди. Уни айни пайтда 1 100 000 сўмдан харид қилишингиз мумкин.

Ўқинг: Xiaomi Redmi 5: "Малика"дан "бешни олинг"!

Саккизинчи ўринда турган Xiaomi Mi Max 2 мисоли "уй кинотеатри"! 6.44 дюймли Full HD (1920 х 1080 пикселли) экран, гаджетдаги стерео, яъни 2 та аудио карнай, Quick Charge 3.0 технологиясига эга 5300 мА соат электр токини сиғдирадиган аккумулятор, 12 МП бош ва 5 МП олд камералар, яхши процессор харидорнинг диққатини дарров тортади. Бу смартфонни 1 860 000 сўмдан бошлаб сотувга чиқарилган.

Ўқинг: Ниҳоят, ҳамёнбоп "мобил кинотеатр" энди “Малика”да!

Mi Note 3 смартфони яхши сотилишда тўққизинчи ўринни қўлга киритди. Mi6 флагманининг янги функциялар билан бойитилган талқини. Дизайни Mi6 моделиники билан бир хил бу смартфоннинг экранни каттароқ -- 5,5 дюймли ва унинг дисплейи икки ёнга қайрилган услубда. Экран сиғими — 1920 х 1080 пикселли. Корпус шиша ва металлдан иборат. Уни  2 640 000 сўмдан бошлаб харид қилинг.

Юртимизда яхши сотилиш бўйича "пешқадам ўнталик"ни компаниянинг Mi 6 модели якунлаб бермоқда. Смартфон ҳашамдор ва кучли процессори, ўткир камераси билан диққатга сазовор. Mi 6 моделини сиз 3 390 000 сўмдан бошлаб харид қилишингиз мумкин.

Ўқинг: Кучли флагман ярим баҳосида!

Xiaomi смартфонларни юқорида кўрсатилган нархларда харид қилиш учун, ҳамкоримизга +998 (71) 200-01-05 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Илтимос, мурожаат этганингизда, нархларни «Terabayt.uz» сайтидан олганингизни эслатинг.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.