“Малика”нинг ўрта нархли, кучли ва янги смартфони бор!

“Малика”нинг ўрта нархли, кучли ва янги смартфони бор!

Xiaomi Mi Note 3 субфлагмани 2017 йилнинг 11 сентябрида ромдан холи дизайнли Mi Mix 2 смартфони билан бирга тақдим қилинган. Бу фаблет бир муддат аввал тақдим қилинган Mi 6 флагманининг улканроқ "нусхаси". Уларнинг дизайни, шишадор корпуси ҳамда камералари бир хил, фақат Mi Note 3 модели учун танланган процессор самарадорликда бир оз орқада.

 

Mi Note туркумига мансуб моделлар доимо йирик дисплейли фаблет экани, премиум синфга тегишли қиммат смартфонлар каби нафис дизайни ҳамда юпқа, шиша ва алюминий уйғунлигида тайёрланган жозибадор корпусига эга бўлгани билан бошқа моделлардан ажралиб туради. Бу модел қиммат смартфон тутишни хоҳлаган, яхши суратга олувчи, "байроқдор" процессорли смартфондан фойдаланишни хоҳлаганлар учун ишлаб чиқарилади. 

Xiaomi Mi Note 3 моделини қўлга олар экансиз ёрқин дисплей ва маҳорат билан ишланган қайрилма корпус ёнлари кўзни қувонтиради. Дизайн чиндан ҳам таҳсинга лойиқ. Mi 6 флагманининг муваффақияти Xiaomi корпорациясини бу мобил алоқа моделини яратишга руҳлантирган. 

Смартфонда Mi 6 моделининг қатор жиҳатлари, хусусан қўш сенсорли бош камера, қиёфа ёрдамида смартфонни блокировкадан чиқариш функцияси сақлаб қолинган. Тўғри, бу Apple тақдим қилган Face ID эмас, бироқ фойдали ва қўшимча қулайлик.

Айни пайтда Mi Note 3 фаблети "Малика"да яхши сотилмоқда. Шуни инобатга олиб, уни яқиндан ўрганиб кўришга қарор қилдик.

 

Дизайн ҳамда "истара"

Ўрта нархли мобил телефонлар синфига мансуб Mi Note 3 смартфонини 5,5 дюймли ўлчамидаги фаблетлар сирасига киради. Унинг ташқи кўриниши худди шундай ўлчамдаги iPhone 8 Plus моделидан кичикроқ.

Смартфон орқа панели шиша билан қопланган. Яъни, уни қўлда ушлаш ҳам осон бўлиши билан бирга, сал эҳтиётсизлик ҳам унга зарар етказиши мумкин.

Mi Note 3 смартфонининг мовий рангли талқинида корпус тилла ранг ромлар билан ўраб олинган. Унинг қора рангли талқини эса iPhone 7'нинг Jet Black талқини билан бир хил, яъни яхлит қора.

Смартфон олд панелидаги марказий тугма бармоқ изи сканери вазифасини ҳам бажаради. Унинг ишлаши аниқ ва тезкор.

Бу сенсорнинг атрофида эса 2 та остки ёритиш тизимига эга сенсор клавишлар мавжуд. Улар ёрдамида «бош меню» ҳамда «контекст меню»сига қайтиш мумкин.

Mi Note 3 олд камераси экран юқорисида жойлашган, унинг ёнидан овоз динамиги ўрин эгаллаган. Бу динамикнинг овоз узатиши биланд ва аниқ-тиниқ. Овоз сифати — юқори.

Смартфон қуйисида универсал USB Type-C портига дуч келамиз. Унинг ёнида динамиклар ва микрофонни ҳимоя қилиб турган туйнукларга дуч келамиз. Динамикларда қиммат смартфонлардаги каби стерео эффект бўлмаса ҳам, товуш сифати юқори ва тиниқ.

Mi Note 3 корпуси ён томонида овозни бошқариш учун чўзинчоқ тугма, шу билан бирга унинг қаторида ўчириш ва ёқиш тугмаси бор. Тугмалар пишиқ ва мустаҳкам, ўз ишини бекаму кўст бажаради.

Смартфоннинг том қисмида  ИҚ-порт бор. Биласиз бу инфра қизил нурли порт орқали уйдаги бошқа жиҳозларни масофадан бошқариш мумкин. Шунингдек, бу ерда шовқинни камайтирадиган иккинчи микрофон ҳам бор. Суҳбат микрофони ноодатий жойлаштирилган бўлса ҳам, бу овоз сифатига таъсир қилмайди. Шовқин жойда ҳам суҳбатдошни аниқ-тиниқ тинглаш мумкин.

Смартфон корпусининг чап томонида сим-карта учун бўлмача мавжуд. Унга фақат 2 та сим-карта ўрнатиш мумкин. microSD учун бўлмача кўзда тутилмаган.

Mi Note 3 орқа панелидан жуда таассуротли ва смартфон корпуси шиша билан қопланган бўлса ҳам, доғга у қадар ўч эмас.

Айниқса, қўш сенсорли камералар ҳамда юқоридаги фоточақноқ қимматбаҳо девайсларни эслатади. Боиси, улар корпусдан бўртиб чиқмаган ва умумий дизайн билан яхлит, атрофи эса нафис ҳалқа билан ўраб олинган.

Сезган бўлсангиз, бу смартфон анъанавий ва қадрдон 3.5 миллиметрли аудио туйнукдан воз кечган. Шу сабабли, қадоқда Type-C шаклидаги махсус переходник ҳам тақдим қилинади.

Шу билан бирга, қадоқдаги силикон чехол харидор учун кутилмаган совға. Бу чехол бир оз шаффоф ҳамда орқа панелни тирналишлардан ҳимоя қилади.

Самарадорлик ва платформа

Xiaomi одатда бу туркумни кучли чипсетлар билан ишлаб чиқарар эди. Шунинг учун Xiaomi Mi Note 3 тақдимоти куни кўпчилик унинг ўрта имкониятли Snapdragon 660 процессори ўрнатилганидан хабар топгач, компания яхши бир флагманлар туркумини "кўмганини" хаёлдан ўтказган бўлса ажаб эмас.

Бироқ, бир жиҳатни айтишимиз керак, мана шу ўрта имкониятли Snapdragon 660 процессорининг самарадорлиги Antutu бенчмарки имтиҳонларида бир неч йил аввал етакчи процессор ҳисобланган Snapdragon 820'нинг натижалари билан бир хил ва 2015 йилда кучли чип ҳисобланган Snapdragon 821'га етиб олишига озгина қолади. Бу фарқ кўпчилик фойдаланувчиларга сезилмаслиги мумкин.

Mi Note 3 смартфонидаги оператив хотира 6 ёки 4 ГБ, доимийси — 64 ёки 128 ГБ.

Mi Note 3'даги операцион тизим — Android'нинг ўзлаштирилган MIUI 9 талқини. Гаджетда Android Pay учун NFC,  стереодинамиклар, ИҚ-портлари ҳам мавжуд. 2 та SIM-кратага мўлжалланган смартфон LTE, Wi-Fi (802.11ac), Bluetooth 5.0, GPS/ГЛОНАСС/Beidou тармоқларида ишлайди.

Қолган жиҳатлари ҳам ёмон эмас — тезкор хотира ёки доимий хотиранинг ишлаши ҳам кўнгилдагидек. Смартфон баъзида бир оз қизийди. Айниқса, қишда бу фойдаланувчи учун қўшимча иссийлиқ манбаси :)

Xiaomi Mi Note 3 алоқанинг GPS тармоғида қийналмай, аниқ фаолият кўрсатади.

Умумий хулосада айтиш мумкинки, мазкур мобил алоқа воситасининг самарадорлиги сизни хурсанд қилади.

Камера имкониятлари

Mi Note 3 бош камераси 2 модулли, ҳар бири 12 Мп сиғимли. Уларнинг ёрдамида объектни 2 карра яқинлаштириб ёки орқа фонни ғира-шира қилиб ҳам суратга олиш мумкин. Олд камера — 16 мегапикселли. Камерада фойдаланувчи қиёфасини таниш функцияси ҳам татбиқ қилинган.

Камера модуллари Xiaomi Mi6 моделиникидан фарқ қилмайди.

Бош камера — 12 Мп кенг бурчакли ҳамда 12 Мп «телефото» линзали модуллардан иборат. Бош камера iPhone 7 Plus’нинг жиҳатларига эга. Бу модуллар манзарани профессионал эффектлар билан муҳрлаш имконини беради.

Илк модул (Sony IMX 386) — 27 мм, диафрагма ҳажми – f/1.8, 4 ўқли оптик барқарорлаштириш тизимига эга. Иккинчи модул (Samsung S5K3M3) — 52 мм, диафрагма ҳажми – f/2.6. Бош камерада махсус портрет режими мавжуд. Бу режимда орқа фонни ғира-шира қилиб яхши портрет олиш мумкин.

Камера 2 карралик оптик ҳамда 10 маротабалик рақамли яқинлаштириш функцияларига эга. Камерада суратни тўрт ўқли тизим асосида барқарорлаштирувчи махсус илғор технология ҳам татбиқ қилинган. Флагманда 8 мегапикселли олд камера мавжуд.

12 мегапикселли телефото-объектив сифатни йўқотмасдан туриб манзарани 2 карра яқинлаштириб суратга олиш ва ён томон эффектларига эга портрет режимида суратга олиш имконини беради.

Бош камера тасвирни ўта юқори бўлган 4К форматда ёзиб олади.

Олд камера Xiaomi Mi6'никидан кўра яхшиланган — 16 мегапикселли. Камерада фойдаланувчи қиёфасини таниш функцияси ҳам татбиқ қилинган.

Қуйида флагман камерасида олинган қуратларга баҳо беринг.

Бу эса олд камеранинг ижодига мансуб:

Экраннинг ўзига хосликлари

Xiaomi Mi Note 3 экрани — 5.1 дюйм дисплейли Mi6 флагманидаги экрандан каттароқ -- 5,5 дюймли ва унинг дисплейи икки ёнга қайрилган услубда.

Унинг пикселлар сиғими – Full HD (1920 x 1080). 2,5D эффектига эга бу шиша қайрилма шаклда ва унга ёғ-доғга қарши сифатли қоплама ётқизилган.

 

Дисплей сифати юқори ва ёруғлик 1 дан 511 кд/м² даражагача ўзгаради. sRGB ранг маконида ранг қамрови юқори, ранг ҳарорати меъёридан бир оз паст. Лекин, созламалар орқали бу камчиликларга барҳам бериш мумкин.  Экраннинг NTSC ранг маконидаги ранглар қамрови 94,4 фоизни ташкил қилади.

Экраннинг 600 nit ёруғлик ишлаб чиқариши ундан очиқ кунд фаол фойдаланиш, тунда эса ёруғлик миқдорини камайтириш режимидан фойдаланиш, экрандаги кўк нур миқдорини камайтириш имконини беради.

Дисплейда ранг тўйинган акс этади. Бу смартфонда ҳам "мутолаа" режими мавжуд. Хулоса қилиб айтганда, смартфон илғор IPS дисплейга эга бўлган.

Қувватдорлик

Смартфонда 3500 мА соат ток сиғимига батарея ўрнатилган. Qualcomm 660 чипининг жуда тежамкор экани ҳисобга олинса, қувватни "ейдиган" IPS экранган ҳам қарамасдан,  смартфон тўлиқ қувват билан 1,5 кун "яшай олади", ҳатто фаол фойдаланганда!

Қувватлашнинг Qualcomm Quick Charge 3.0 технологияси смартфонда татбиқ қилинган ҳамда унинг тўлиқ қувват олиши учун 1 соат ва яна 10 дақиқа керак бўлади.

Нарх ва наво

Mi Note 3'нинг 4 ГБ "оперативка" ва 64 ГБ доимий хотирали талқини Хитойда 375 АҚШ доллари, 6/128 ГБ модели 435 доллар, махсус кўк рангли, 6/128 ГБ талқини 450 доллардан сотувга чиқарилган.

"Малика"га ҳозирча смартфоннинг қора корпусли талқини етиб келган ва бошқа талқинлар ҳам учраб туради.

Mi Note 3 моделинининг 4/64 гигабайтли хотирага эга талқинини 2 702 000 сўмдан харид қилиш мумкин.

 

Хулоса

Xiaomi Mi Note туркуми йирик диагонали экранни хуш кўрувчилар, самарадорликда ҳам имкониятлари яхши бўлган, камераси тиниқ сурат муҳрлайдиган модел ишқибозлари учун.

Qualcomm 660 процессори билан бир оз камтар кўринса ҳам, Xiaomi Mi Note 3  аслида юқори имкониятли смартфон. Айниқса, 12 Мпикс аниқлигидаги камералар кучли смартфонлар каби ранг-баранг сурат олиш имконига эга. 2D ёки 3D иловалар ёки режимларда ҳам гаджетнинг самарадорлиги оқсаб қолмайди.

Девайснинг қувватдорлиги ҳам қувонарли. Ҳатто Samsung флагманлари ҳам бу борада унинг олдида "ип эша олмайди".

Аудио қулоқчинлар учун қадрдон аудио туйнукни йўқлиги (махсус переходник борлиги учун бу катта муаммо эмас!) ёки қўшимча хотира учун бўлмача йўқлиги сизни ташвишга солмаса, Xiaomi Mi Note 3 айнан сиз учун ишлаб чиқарилмоқда.

Xiaomi Mi Note 3'нинг техник жиҳатлар:

Экран: 5.5 дюйм, IPS, 1920 x 1080 пикселли;
Процессор ва видео карта: Qualcomm Snapdragon 660, Adreno 512
Хотира: 6 ГБ + 64 ГБ ёки 6 ГБ + 128 ГБ, қўшимча хотира картаси йўқ
Бош камера: қўш сенсорли - 12 МП (27 мм, f/1.8, OIS ва 52 мм, f/2.6);
Олд камера: 16 МП аниқлигида;
Операцион тизим: Android 7.1 Oreo + MIUI 9.0
SIM-карт: 2 та
Симсиз тармоқлар: Wi-Fi .ac, Bluetooth 5.0 LE, NFC, GPS
LTE: FDD B1 2100MHz, FDD B3 1800MHz, FDD B5 850MHz, FDD B7 2600MHz, FDD B8 900MHz;
Навигация: GPS, Glonass, Beidou;
Бармоқ изи сканери: Бор
Датчик ва сенсорлар: оралиқ-масофа датчиги, ёруғлик миқдори сенсори, магнит майдон, қон босими датчиги, акселерометр, гироскоп, қадамларни санайдиган датчик;
Аккумулятор: ажралмас, Li-Ion 3500 мАч, QC 3.0 тезкор қувват олиш функцияси;
Ўлчами ҳамда вазни: 152.6 x 74 x 7.6 мм, 163 грамм;
Нархи: 2.7 млн сўмдан бошлаб.

Девайсни шу нархда харид қилиш учун, +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали «Terabayt.uz» сайти менежерига мурожаат қилишингиз мумкин. Илтимос,мурожаат этганингизда, нархларни ва сайтда берилган бошқа маълумотларни қайтадан сўраб овора қилманг, ўзингизнинг ва ўзгаларнинг вақтини қадрланг.

Хулоса

Xiaomi Mi Note 3 моделини қўлга олар экансиз ёрқин дисплей ва маҳорат билан ишланган қайрилма корпус ёнлари кўзни қувонтиради. Дизайн чиндан ҳам таҳсинга лойиқ. Mi 6 флагманининг муваффақияти Xiaomi корпорациясини бу мобил алоқа моделини яратишга руҳлантирган.

8.2балл

Mi Note туркумига мансуб моделлар доимо йирик дисплейли фаблет экани, премиум синфга тегишли қиммат смартфонлар каби нафис дизайни ҳамда юпқа, шиша ва алюминий уйғунлигида тайёрланган жозибадор корпусига эга бўлгани билан бошқа моделлардан ажралиб туради.

Дизайн

Экран

Процессор

Камера

Аккумулятор

Қаердан сотиб олиш мумкин?

 Афзаллиги

  • йиғилиши сифатли
  • жозибадор дизайн
  • сифатли экран
  • кучли камера
  • яхши процессор
  • зўр батарея
  • тезкор сканер
  • юз орқали блокировкадан чиқариш

 Камчилиги

  • инглиз тилидаги прошивка
  • 3.5 мм.ли туйнук йўқ
Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!