Мамлакатлар бўйича энг кўп қўлланиладиган кучсиз пароллар

Мамлакатлар бўйича энг кўп қўлланиладиган кучсиз пароллар

Таниқли VPN хизматларидан бири бўлган ExpressVPN учинчи томондан интернетда тарқатиб юборилган пароллар билан тадқиқот ўтказди ва натижани давлатлар, тиллар ва маданиятга кўра ажратиб чиқди. Берилган қизиқарли маълумотларга қараганда ёмон пароллар ўртасидаги фарқ баъзан оддий тил масаласи бўлган. Масалан, кўплаб инглизлар ўртасида "password" (ўзбек тилида "парол") сўзи энг оммалашган парол сўзи бўлса, немисларда бунинг бироз бошқача варианти: "passwort" энг кўп ишлатилар экан. Шунингдек, клавиатуранинг бошланғич ҳарфлари, таниқли "qwerty" эса франсияликлар учун "azerty" ва бу уларнинг севимли паролларидан бири.

Мамлакатларга кўра энг кўп ишлатиладиган пароллар инфографикаси. Муаллиф: ExpressVPN

 

Ёмон пароллардан фойдаланиш маданиятга кўра саралаганда эса буларнинг барчаси янада қизиқарли тус олади. Мисол учун, Италиянинг "Ювентус" футбол жамоаси мухлислари учун "juventus" сўзи қониқарли парол танлови бўлса керак, италиялик интернет фойдаланувчилар орасида бу тўртинчи энг ёмон парол ҳисобланади. Ҳиссиётлар ҳам паролларни четлаб ўтмаган: америкаликлар орасида "iloveyou", индонезия ва малайзияликлар учун "sayang" (қадрдоним) сўзи энг кўп қўлланиладиган ёмон пароллар орасида.

ExpressVPN'нинг мингдан ортиқ америкликлар ўртасида ўтказган сўровномасига кўра, ўртача одам битта паролдан олтита веб-сайт/платформада фойдаланар экан. Қатнашчиларнинг 43 фоизининг маълум қилишича, ёқтирган инсонлари уларнинг паролларини таҳмин қилиши мумкин. Шу билан бирга ҳар бешта одамнинг иккитаси паролларида ўзларининг ёки исмлари ёки фамиляларини ишлатишларини тан олишади. Сўровномага кўра, шахсий маълумотларнинг паролларда қўлланиши даражаси қуйидагича:

Умумий шахсий маълумотлар Ушбу маълумотларни паролларида ишлаташини айтган респондентлар фоизи
Исм 42.30%
Фамиля 40.00%
Отасининг исми 31.60%
Туғилган санаси 43.90%
Телефон рақами 32.20%
Фарзандининг исми 37.50%

Оддий ва таҳмин қилиш мумкин бўлган пароллардан фойдаланиш фойдаланувчиларнинг маълумотлари ўғирланиши каби ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Шундай экан, барчага қуйидагича талабларга жавоб берадиган мукаммал пароллардан фойдаланиш тавсия қилинади:

  • Узун: парол камида саккиз белгидан, идеал ҳолда эса 12-15 белгидан иборат бўлиши керак. Ҳар бир қўшимча белги уни бузилишини қийинлаштиради.
  • Таҳминий: яъни сизнинг паролингиз маънога эга бўлмаслиги ва тасодифий ҳарфлар, рақамлар ва белгилар қаторидан иборат бўлиши керак.
  • Ноёб: максимал ҳимоя учун ҳар бир онлайн аккаунтингиз учун алоҳида пароллардан фойдаланишингиз керак. Агар барча ҳисобларингиз учун фақат битта паролдан фойдалансангиз, кимдир, қайсидир йўл билан паролингизни билиб олса, у сизни бошқа аккаунтларингизга ҳам кириши мумкин бўлади.

Албатта бундай турдаги паролларни эслаб қолиш қийин ва шу сабаб парол менежери дастурлари, шу билан бирга, браузерларнинг ўзида ички парол сақловчи менежерлар мавжуд.

ЎҚИНГ: Гигант IT компаниялари паролларсиз келажак учун бирлашдилар

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!