Мана, 5G тармоқларининг биринчи ва ҳақиқий хавфи!

  •   DiMaX
  •  3476
  •  22.01.2020 14:33

Мана, 5G тармоқларининг биринчи ва ҳақиқий хавфи!

Ҳозирда бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини яратишга ҳамда бу тармоқда ишловчи қурилмалар тақдим этишга жиддий киришилган. Гарчи 5G тармоғининг хавфи борасидаги тажриба кутилмаган натижани кўрсатган эса-да, унинг жорий этилишига қарши бўлганлар ҳам кўп.

ЎҚИНГ: 5G тармоғи бизга қандай муаммолар олиб келади?

Киберхавфсизликка ихтисослашган Group-IB фирмаси тизимли ечимлар департаменти раҳбари Антон Фишман эълон қилишича, 2020 йилдан DDoS-ҳужумларнинг қуввати ва сони ортади. Қизиғи, мутахассис бунга сабаб сифатида айнан 5G технологиясининг оммалашувини таъкидлаган.

Яъни, бешинчи авлод мобил алоқа тармоғининг ўзига яраша ижобий жиҳатлари билан бирга, янги технологиянинг салбий томонлари ҳам мавжуд. Унинг илк ва аниқ хавфларидан бири эса хакерлар янги тармоқ орқали DDoS-ҳужумларини янада самарали амалга ошира олишлари бўлади.

Айтиб ўтиш керакки, Ucell уяли алоқа оператори Ўзбекистонда илк бор 5G тармоғини синовдан ўтказган ва кейинроқ амалда ишга туширган. Шунингдек, Uzmobile ҳам 5G технологиясини синов тариқасида жорий этган.

ЎҚИНГ: 4G ва 5G’ни амалда ўзаро таққослаб кўришди: кутилмаган натижа!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!