Мана, «Охирзамон компьютери» ҳам тайёр!

  •   DiMaX
  •  2061
  •  28.11.2019 15:43

Мана, «Охирзамон компьютери» ҳам тайёр!

Аввалроқ Виржил Дюпра исмли дастурчи Collapse OS номли «Охирзамон операцион тизими»ни яратган эди. Энди эса Жей Дошер (Jay Doscher) исмли киши «Охирзамон компьютери»ни терди.

ЎҚИНГ: Бу қизиқ: Одамлар ишонмаган 7 та буюк ихтиро ҳақида

Ушбу компьютер Raspberry Pi Recovery Kit деб аталган бўлиб, назарий жиҳатдан қараганда, ҳар қандай табиий ва техноген офатдан ҳам омон чиқиб, ўзининг ишлаш қобилиятини сақлаб қолади.

Дошер уни тайёрлаш учун керакли электрон қисмларни олиб, сув ўтказмас ва зарбаларга чидамли корпусга жойлади. Шунингдек, мис фольгадан ясалган ғилоф ҳам мавжуд – у гаджетни электромагнит нурланишидан муҳофаза этади. «Ўлдириб бўлмас» компьютернинг айрим қисмлари 3D-принтерда чоп этилган.

Ихтирочининг таъкидлашича, глобал фалокат юз бергудек бўлса, ола-ғовурда компьютер ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаслиги эҳтимоли юқори. Лекин барибир, Raspberry Pi Recovery Kit кимнингдир корига яраб қолиши мумкин, дейди у.

ЎҚИНГ: Apple I компьютери қачон ва қандай яратилган эди?

Айтиш керакки, бундан тўрт йил аввал Жей Дошер ушбу девайснинг «аждод»и – Raspberry Pi Field Unit номли компьютерни ҳам тайёрлаган эди:

Ушбу биринчи версия бир нечта камчиликлари сабабли кўнгилдагидек чиқмаган. Жумладан, Raspberry Pi Field Unit чанг ва сувдан ҳимояланмаган эди. Бу компьютер сенсор экран орқали бошқарилади, чунки ҳимояланган корпусда жой камлиги боис клавиатурадан воз кечилган эди. Бу каби муаммоларнинг барчаси Raspberry Pi Recovery Kit моделида бартараф этилган.

ЎҚИНГ: Эксклюзив видео: АҚШ президентининг «Охирзамон самолёти»ни ичкаридан томоша қиламиз!