Мана у: Google Pixel 7 Pro илк кўриниши

Мана у: Google Pixel 7 Pro илк кўриниши

Android смартфонлар бозорининг етакчиларидан бўлган Google Pixel'нинг янги авлоди, Google Pixel 7 Pro'нинг 3D рендер суратлари ва у ҳақидаги маълумотлар ишончли манбалар томонидан тақдимотидан олдин тарқатиб юборилди.

Расмларни бир кўришда Pixel 7 Pro аввалги Pixel 6 Pro'дан унчалик фарқ қилмаслигини кўришингиз мумкин, масалан камералар жойлашуви дизайни сақланиб қолган. 

Смартфон орқа панелидаги каттароқ кўриниш олган камера модули тахминан асосий, перископ телефото ва ултракенг камерани ўз ичига олган бўлиши мумкин. Қурилманинг 6,7-6,8 дюймли OLED дисплейга эга бўлиб, унинг юқори қисмида юмалоқ тирқишли селфи камера жойлашган. 

Смартфон таг қисми эса иккита стерео карнайлар ва USB-C порти билан таъминланган. Чап томонда SIM карта солиш жойи, ўнг томонда эса ёқиш ва овоз баландлагич/пасайтиргич тугмалари жойлашган. Бироз бўртиб чиққан кўринишга эга камера модулида микрофон каби бир нечта сенсорлар мавжуд. 

8.7мм қалинлиги билан Pixel 7 Pro қурилмаси 8.9мм қалинликдаги Galaxy S22 Ultra'дан кўра юпқароқ эканлиги айтилмоқда. Шунингдек, Google Pixel 7 Pro (163х76.6х8.7мм) аввалги Google Pixel 6 Pro (163.9 х 75.9 х 8.9мм) га қараганда бўйига калтароқ, энига эса кенгроқ ва шу билан бирга бироз қалинроқ эканлиги ҳам таъкидлаб ўтилган. 

Якуний маҳсулот айнан шундай бўлиши номаълум. Google янги смартфонини олдингидек шу йилнинг октябрида тақдим қилиши мумкин. 

ЎҚИНГ: Тест жараёнида OnePlus 10 Pro иккига бўлиниб кетди (+видео)