Манфаат бор жойда рақиб билан ҳам дўстлашиш мумкин

Манфаат бор жойда рақиб билан ҳам дўстлашиш мумкин

Intel Буюк Британиянинг ARM компанияси билан ҳамкорликда смартфонлар учун 10 нанометрли чипларни ишлаб чиқаради. Бу борада иккала компания ўзаро келишувга эришган. Агар ҳаммаси режадагидек амалга ошадиган бўлса, Intel мобил саноатдаги энг йирик чип ишлаб чиқарувчиларидан бирига айланиб, Qualcomm, TSMC, Samsung каби компаниялар билан рақобат қилади.

Жанубий Кореянинг LG компанияси янги турдаги чипларнинг илк мижози бўлиши кутилмоқда.

Intel компаниясининг процессор ва модемлар яратишдаги тажрибасини ҳисобга олган ҳолда шуни айтиш мумкинки, унинг учун смартфонларга чип тайёрлаш мураккаб кечмайди. Шунингдек, ARM билан ҳамкорлик Intel’га виртуал реаллик қурилмалари учун чип ишлаб чиқариш имконияти ҳам тақдим қилади.

Икки гигантнинг бирлашиши, албатта, мобил саноат учун ижобий ҳодисадир. Бу орқали маҳсулотларнинг сифати сезиларли даражада ортади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!