«Mangu» – фаол инвестиция

  •   DiMaX
  •  637
  •  28.01.2019 13:15

«Mangu» – фаол инвестиция

«Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритган бўлса, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган. Шу сабабли ҳам инвестиция бу – иқтисодиётнинг драйвери, содда қилиб айтганда, иқтисодиётнинг юраги десак, муболаға бўлмайди».

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга мурожаатномасида таъкидлаган сўзлари биздан замонга, иқтисодиёт ва пул тизимига янгича нигоҳ билан қарашни талаб этмоқда.

ЎҚИНГ: Mangu – Миллий виртуал олтин

Барчамизга маълумки, фаол инвестиция ўз танаси, яъни инвестиция қилинган маблағини сақлаган ҳолда инвесторга қўшимча даромад ҳам келтиради. Инвесторнинг бунда фақат маблағи эмас, балки ўзи ҳам бевосита фикрий салоҳияти билан иштирок этса, тўғри таҳлиллари уни юксак марраларга етаклаши мумкин. Ҳали ҳеч ким қилмаган фаолиятга биринчилардан қўл уриш одатда мислсиз муваффақият келтиради. Спекуляция ёки таваккал қилишдан фарқли ўлароқ, замонамиз виртуал тизимда янгича фикрлашни юқори қийматда баҳоламоқда. Виртуал рақамли пуллар, биржалар, «биткоин»лар бунга ёрқин мисол!..

2018 йилда чиндан ҳам энг фаол инвестиция воситаларидан бири бўлган, асл 1 Mangu нархи дастлаб 1 АҚШ доллари қийматда баҳоланиб, қиймати ҳозирда тушириб сотилаётган «токен»лар 11 ой ичида номинали 1000 сўмдан кескин юқорилаб, 500,07% кўтарилди. Бугунги кунда база нархи 5070 сўмни, ички нарх эса 11% арзонлаб ўртача 4512 сўмни ташкил этмоқда. Бу эса 11 ой ичида 489,07% ўсиш демакдир!

Асл нархи 1$ бўлган сумма ювилгач, халқаро электрон биржага ҳам чиқиши кутилаётган инновация бугунги кунда мураккаб техник босқичларни якунламоқда. Юртимизда ҳали бугунгача бошқа бу каби инвестицион лойиҳа кузатилмаган.

Хўш «Мangu» ўзи нима?!

«Мangu» активлари – жисмоний шахслар учун тўлов имкониятлари кенгайиб боришига кўра нархи ўзгариб, аксарият ҳолатда кўтарилиб борувчи электрон биржа облигацияси, инновацион ташкилот заёми демакдир. Атиги 1017125 (бир миллион ўн етти минг бир юз йигирма беш) дона ўзгармас активларнинг келгусида қайта эмиссия қилинмаслиги, умумий саноқнинг чеклангани активлар қадрининг тобора ошиб боришига хизмат қилади. Оммавий оферта шартлари билан танишиб рўйхатдан ўтган ҳар бир харидор 2028 йилнинг охиригача амал қилувчи ҳуқуқий шартномага дахлдор ҳисобланади. Шартнома актив эгаси бўлган жисмоний шахс истаган пайтида платформадаги Брендларнинг маҳсулот ва хизматларига амалдаги 1 «Мangu» курси бўйича тўлов қилиши мумкинлиги, бошқа инвесторлар билан ўзаро келишувга кўра активларни нақдлаштириб олиш имконияти берилиши, активнинг номинал нархи дастлаб лойиҳа старт олган 1000 сўмдан пастга тушмаслиги каби манфаатли асослар билан кафолатланган.

«Мangu» пикселлари эса – тадбиркорлар учун айнан 1 «Мangu» активи нархи ва саноғида сотувда бўлган брендларнинг 10 йиллик рекламасини кафолатловчи инновацион нуқта демакдир. Демак, платформанинг танга шаклидаги асосий саҳифасида 1017125 дона пиксел (xудди супермаркетдаги квадрат метр каби) жойлашган. Улар 100 донадан 5000 донагача ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорлар: юридик шахс ёки юридик шахс ташкил этмай фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига 2028 йилнинг охиригача амал қилувчи реклама ва савдо қилиш учун жой ва ўз ўрнида электрон облигация сифатида тақдим этилмоқда. Чунки брендлар ҳам амалдаги активлар нархида бўлган ўз пикселларини кейинчалик талабга кўра бошқа субъектларга сотиб юборишлари мумкин.

Жамиятнинг асосий нигоҳи интернетга қаратилган бугунги кунда тадбиркорнинг «виртуал юзи» – ўз сайти бўлгани катта ютуқ. Биз резидентларимизга «mangu.brend.uz» шаклидаги махсус сайт – «МanguInnovation» виртуал бозорида ўз маҳсулот ва хизматларини бошқариб борувчи махсус бўлим тақдим этамиз. Тадбиркорнинг бир марталик тўлови «Мangu» инновациясига 10 йилллик аъзолик бадалини ўз ичига олиб, бунда Брендлар истаса сўм, истаса «Мangu» активлари билан ҳам савдо қилиш имкониятига ҳам эга бўладилар. Рақамли тўловларга асосланган савдо жараёнида янгича реклама услуби ва инновацион савдо воситаси харидорларни албатта ўзига жалб этади ҳамда янги харидорлар оқимига кенг йўл очиб беради. Бренд ўзига бириктирилган махсус электрон ҳамёнга «Мangu» активларини қабул қилиб савдо тушумини юритади. Ҳар ойнинг 20-санасида активлар Базага қайтарилиши ҳисобига 3% хизмат ҳақи ушлаб қолган ҳолатда бренднинг банкдаги ҳисоб рақамига нақд пул ўтказиб берилади. Бунда брендлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги ПҚ-3832-сон қарорига мувофиқ айнан рақамли активлар билан амалга оширган пул муносабатларига солиқ тўловларини тўламайдилар. Улар кўрсатилган имтиёзда ҳисобланиб, бугунгача 5% дан 23% гача тўлаб келаётган даромад солиқларидан бутунлай озод этилишлари мумкин.

Бундан ташқари, брендларнинг махсус реклама баннерлари сотиб олган пикселлари миқдорича бўлган саноқда ҳар куни, ўн йил давомида (!) платформадаги ҳатти-ҳаракатлар мобайнида иштирокчиларимизга мунтазам кўрсатиб борилади.

«МanguInnovation» активлари эса асосан худди шу брендлар учун сотилаётган реклама ва савдо қилиш учун жой – пикселлар ҳисобига ўз нархини ўзгартириб боради.

Тадбиркормисиз?! Инвестицион инновацияга аъзо бўлинг! 2019 йилнинг энг шов-шувли лойиҳаси бўлиши кутилаётган «Мangu» билан бизнес осмонида номингиз мангу порлайди!

Жорий йилдан бошлаб лойиҳамиз мураккаб интернет лойиҳалар билан ишловчи группа – «IT МАКER» компанияси билан ҳамкорликда ўз ишини давом эттирмоқда. «IT МАКER» айни дамда «МanguInnovation»нинг мукаммал электрон биржа шакли ҳамда IOS ва Android версияларини якунига етказиш арафасида.

«МanguInnovation»да мавжуд виртуал облигациялар – саноғи чекланган (1017125*2) актив ва пикселларнинг келгусида қайта эмиссия қилинмаслиги инновациянинг тобора оммалашуви ҳамда юксалишини белгиламоқда.

«МanguInnovation» ҳаракатлари Мирзо Улуғбек Инновация марказининг №00317-сон гувоҳномаси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги тавсия хатлари асосида тасдиқланган.

2018 йилнинг 3 июль санасида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3832-сон қарори, «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» давлат дастури лойиҳасида илгари сурилган йўналишлар асосида иш олиб борилмоқда.

«МanguInnovation» бошиданоқ шаффофликка интилган. Шу боис, инвесторлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра ҳозирда техник-стратегик ишлар жараёнида инновацион биржадаги нарх белгиланиши автомат тизимга ўтказилиши кутилмоқда. Эндиги курс ўзгариши инновациянинг кенгроқ оммалашуви – инвесторларимизнинг молиявий ҳатти-ҳаракатларига боғлиқ бўлади!..

Бунда монополияга йўл қўймаслик учун фақат энг паст ва энг юқори суммани ҳамда ҳамёнларнинг актив қабул қилиш меъёрини белгилаш базада сақланади, холос.

Ҳар бир профил эгасида иккитадан ҳамён бўлиб, улардан бирида сўм, бирида эса актив сақланади. Сўмни активга ёки активни сўмга онлайн конвертация қилиш мумкин бўлади. Брендга тўлов қилиш одатда сўм ҳамёни орқали, келишувга кўра эса актив билан амалга оширилади.

Биржа транзакцияларида ҳам фақат активлар ўзаро алмашинилади.

Эслатиб ўтамиз, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга оид Президент қарори қабул қилинган бўлиб, юртимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш фонди, тегишли Вазирлик ва идоралар томонидан ушбу йўналишда жадал ишлар олиб борилмоқда. Лойиҳа бошқаруви Миллий агентлиги рақамли иқтисодиётни жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича ваколатли орган қилиб белгиланган.

«МanguInnovation» лойиҳасининг асосий вазифаси аҳолининг чет эл валютасига бўлган талабини камайтириб, қулай, замонавий, инновацион молиявий тизим орқали пул-кредит сиёсатига, давлат ва жамиятга фойда келтиришдан иборат.

Инвесторларимиз фикрича, «МanguInnovation» рақамли иқтисодиётга ўтишимизда ўз сўзини айтди. Келажак иқтисодиёти интернет ва рақамли инвестициялар атрофида қурилар экан, бу йўлга «Мangu» энг аввал қадам қўйди!..

Ҳозир База сотувида тақрибан ўн минг дона актив бор, инвесторларимиз сони етти мингга яқинлашди. Уларнинг ўн фоизга яқини чет эллик харидорлар ҳисобланади. Шошилинг, «Мangu» пиксел ва активлари нархи муддатли, саноғи эса чекланган. Энди активлар нархини Сизнинг харидларингиз белгилайди, биринчилар эса доим ютуқда бўлади!..

Энди «Мангу» активларини электрон ҳамён очгандан сўнг «PayMe», «UzCard», «PayNet» маҳаллий тўлов тизимлари, «Payer», «Visa» халқаро тўлов воситалари орқали ҳам сотиб олиш мумкин. «Webmoney» «Yandex dengi», QiWi тизимларига уланиш ишлари олиб борилмоқда. Пикселлар эса Брендлар билан тузилган шартномага кўра пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади.

Лойиҳанинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Манзил: Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Фозилтепа кўчаси 14-«А» уй.

Мўлжал: Учтепа ҳокимияти.

Лойиҳа бўйича маълумот юзасидан узлуксиз алоқа телефони: +998 71 200-87-88.

Юридик шахслар учун шартнома юзасидан алоқа рақами: +998 97 343-08-88.

Миллий виртуал тараққиёт «МanguInnovation» билан!

Диққат: Mangu.uz платформаси Ўзбекистонда илк бор – рақамли актив тизими асосида.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!