Mangu – Миллий виртуал олтин

  •   DiMaX
  •  4079
  •  22.06.2018 10:06

Mangu – Миллий виртуал олтин

Янги технологиялардан фойдаланинг,

электрон воситалар мўъжизалар яратишга қодир.

Билл ГЕЙТС

Расман иш бошлаганига кўп вақт бўлмаса-да, юзлаб харидорлар орттиришга улгурган Mangu.Uz платформаси фойдаланувчилари сони етгани учун бугун мамнуният билан ўзининг асосий босқичига қадам қўйди.

Диққат! Ишлаб чиқарувчилар, ишбилармон ва тадбиркорлар, ўз бренд номига эга ва бу номининг янада машҳур бўлишини истайдиган бизнес эгалари ҳамда фуқаролар!

Mangu пикселлари бу

Брендлар учун

  • арзон нархга 10 йиллик реклама;
  • потециал мижозлар оқими;
  • инновацияда биринчи бўлиш имкони;
  • рақобат бозорида чиройли PR;

Жисмоний шахслар учун –

  • тобора қадри ортиб борувчи актив;
  • юқори фойдали харидлар воситаси;
  • истаган пайт нақд пул эквиваленти;
  • қулай даромад.

Қандай қилиб, дейсизми?! Mangu.Uz’дан реклама учун жой сотиб олган брендларнинг маҳсулот ва хизматларига жисмоний шахслар ўз Mangu’лари билан тўлов қилишлари мумкин бўлади. Бу янгича инновацион тўлов усули ҳам сотувчи, ҳам харидор эътиборини тортиши аниқ. 2018-йилнинг энг шов-шувли лойиҳаси бўлиши кутилаётган, умумий саноғи ва кундалик муомалага қўйиладиган сони ҳам чекланган Mangu’лар нархи тобора ошиб боради.

Mangu.Uz лойиҳасининг Давлат ва жамият учун ҳам фойдаси борми, дерсиз?! Албатта.

Mangu.Uz айниқса давлат учун аҳамиятли лойиҳа ҳисобланиб, ўзида ушбу манфаатларни қамраб олади:

  • инфляциянинг олдини олади;
  • хорижий валютанинг ички бозорда айланишини қисқартиради;
  • заём сифатида аҳолининг бўш маблағларини айланмага жалб этади;
  • хорижий инвестиция чақиради;
  • Марказий Банкка келажак валютаси ҳақида йўналиш тақдим этади.

«Лойиҳа ажойиб! Лекин унинг кафолатлари-чи», деган савол ҳам пайдо бўлгандир?!

Демак, танишамиз:

  • барча тўловлар ўн йиллик ҳуқуқий шартнома асосида;
  • Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM»дан домен номи 20 йилга сотиб олинган;
  • хостинг сервери Буюк Британияда жойлашган ва кучли ҳимояга эга;
  • Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қўллаб қувватлаган.
  • «Мирзо Улуғбек инновация маркази» ҳайъат кенгаши қарорига кўра 2028 йилгача барча солиқлардан озод этилган.
  • «Республика Товар ҳом-ашиё биржаси» – ҳамкор ташкилот.

Энг жозибали реклама эгасига айланиб савдо ҳажмини орттириш, замон билан ҳамнафас бўлиб янгидан-янги мижозлар меҳрини қозониш истагидаги бренд эгалари ва юридик шахсларнинг шартнома юзасидан (+99894) 677-22-28 рақамига қўнғироқ қилишларини сўраймиз.

Жисмоний шахслар эса аввал рўйхатдан ўтиб, сўнг ўзларига тегишли плакстик карта ёрдамида пиксел сотиб олишлари мумкин.

10 май санасида биринчи марта ўз нарх ўзгариши кузатилиб, бугун 1 Mangu нархи 1250 сўмга тенглашди. Эслатиб ўтамиз, 25 июнь куни 1 Mangu пиксели нархи 20%гача ўзгариб, 1500 сўмгача кўтарилиш эҳтимоли бор.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!