Mangu.uz инновацияси молиявий пирамидани ёқламайди

  •   DiMaX
  •  2184
  •  21.05.2018 13:13

Mangu.uz инновацияси молиявий пирамидани ёқламайди

Фойдаланувчиларимиз фикрича 2018 йилнинг энг шов-шувли лойиҳаси бўлиши кутилаётган Mangu.uz платформасига бошқа кузатувчилар томонидан жуда кўп берилаётган бир саволга бугун жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Савол: Харидор кўпайгани сари акцияларингиз нархининг сунъий кўтарилиб бориши молиявий пирамида эмасми? Лойиҳа маркетингини изоҳлаб беринг.

Жавоб: Иқтисодиётда ўз нархидан тушириб сотиш атамаси бор. Бу усул маҳсулотнинг дастлаб зарарга ишласа ҳам, рақобат муҳитида бозорга кириб бориб ўз ўрнини, ўз харидорларини топиши учун қўлланилади. Биз эса бу атамани ҳали юртимиз интернет бозори учун янгилик ҳисобланган маҳсулот – пиксел шаклидаги Mangu акция-валюталарига нисбатан қўлладик. «Хўш, арзон сотилаётган бўлса пикселнинг асл нархи неча пул унда?! Жаҳон интернет бозорида пикселлар аввал ҳам сотилганми?!» дерсиз.

Албатта. 2005 йили Буюк Британиялик талаба Алекс Тю виртуал саҳифа яратиб, унда пикселларнинг ҳар бирини 1$ дан ва камида 400 пиксел сотиб олиш шарти билан, фақат реклама учун жой сифатида сотади. Ноодатий ғоя қисқа муддатда оммалашиб, барча пикселлар тез сотилиб кетади ва жараён ниҳояланади.

Ушбу ғоядан илҳом олиб, криптавалюта унсурлари билан бойитилган Mangu.uz криставалюта пикселлари эса нафақат реклама учун жой, балки электрон ҳамён сифатида муомалага киритилиб, ундаги пикселлар доим «жонли» ҳаракатда бўлади. Ўзбекистонда миллий электрон ҳамён ташкил этиш йўлида қўйилган ушбу илк қадам 5 йиллик стратегияни ўз ичига олган бўлиб, нарх нафақат харидорлар сони кўпайиши, балки асосан платформа такомиллашиб бориши, ҳамкор тармоқлар ортишига кўра ўзгариб боради.

Mangu.uz молиявий пирамиданинг асоси бўлган рефалний тизимни ёқламайди. Яъни, Mangu аъзолари платформага бошқа аъзоларни олиб келиши орқали маблағ ишлаб топиш тизимига қурилмаган. Агар кимнидир Mangu акция-валютасини сотиб олишга ундасангиз, сиз умумплатформа манфаатларига хизмат қилган бўласиз, лекин бунинг учун сизга бонус берилмайди.

Mangu.uz пикселлари реклама учун жой сифатида сотилишидан бошлаб, том маънодаги миллий электрон валюта даражасига етгунича ўзгариб борувчи акция нархи тафовутларида иштрок этган инвесторлар эса узоқ муддатли лойиҳага биринчилардан бўлиб маблағ киритганлари ҳисобига 1 Mangu курси дейлик 10 баробар кўтарилганида сотиладиган нарх ҳисобига фойда кўрадилар. Бу эса, албатта, платформанинг қанча тез ривожланишига боғлиқ. Айтиш керакки, бонусли имкониятлар қўшилиб, пластик картангиздаги маблағларингизга чин маънода барака киргач, кўпчилик Mangu акция-валюталарини сотишни ҳам истамай қолади. Шу юзасидан нарх ошиб боради.

Яъни, Mangu.uz мобил иловалари, бир-бирига пиксел ўтказиш имконияти, нол фоизлик транзакцияни қамраб олиши каби кутилаётган имкониятлари билан 1 пиксел нархини 10 минг сўмдан бошлаб, камида юз та пиксел олиш мажбуриятини қўймай, қадамни оддий бошлади. Акциянинг номинал нархи атиги 1000 сўмдан содда суммада ифодаланди. Чунки Mangu келгусида йирик инвесторларнинг молиявий ўйини эмас, 1 пиксел сотиб олиб бўлса ҳам Mangu келажагига ишонч билдирган халқимизнинг севимли тизимига айланишни ўз олдига мақсад қилган.

Mangu.uz лойиҳаси билан батафсил танишиб чиққач, сизда ҳам ундан фойдаланиш тартиби ёки ғоявий мақсадлари юзасидан қандайдир савол, мурожаат ёки таклифлар пайдо бўлса, исталган пайтда Telegram мессенжери орқали @innovatsion_birja манзилига ёки [email protected] почтасига мактуб юборишингиз, шунингдек, +99871 245-52-90 ёки +99897 343-08-88 рақамларига қўнғироқ қилиш орқали жавоб олишингиз мумкин.

Ҳар қандай шахсий фикр биз учун жуда муҳим ва уни ҳурмат қиламиз.

ЎҚИНГ: «Mangu» пикcеллари: криптовалюта эмас, балки миллий криставалюта!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!