Мақтовли ўйин, ниҳоят, Android-қурилмаларга ҳам чиқди: бошида бепул ўйнанг!

  •   DiMaX
  •  845
  •  18.06.2021 10:59

Мақтовли ўйин, ниҳоят, Android-қурилмаларга ҳам чиқди: бошида бепул ўйнанг!

Геймерларга кўпроқ русча – «Ведьмак» номи билан танилган «Жодугар» ўйинини поляк дастурчилари яратишган (оригиналида – «Wiedźmin», инглизчада – «The Witcher»). Унинг бир неча версияси чиққан бўлиб, шулардан бири «Thronebreaker: The Witcher Tales» деб номланган.

ЎҚИНГ: Оммабоп ролли ўйин – «Жодугар»ни бепул ва бутунлай олиб қўйинг!

«Thronebreaker: The Witcher Tales» ўйини русчада «Кровная вражда: Ведьмак. Истори» (ёки «Ведьмак. Истори: Кровная вражда») – «Қонли қасос: Жодугар. Қиссалар» деб номланган ва 2018 йили тақдим этилган. Ўшандан бери уни Windows, PlayStation 4, Xbox One, Nintendo Switch ҳамда iOS платформаларига чиқаришган ва ўйин кўп мақтовларга сазовор бўлган.

Android тизимли гаджетларга эса у эндигина – 17 июнь куни етиб келди ва ўйинни мана бу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.

«Қонли қасос: Жодугар. Қиссалар» ўйинини ўрнатиб олгач, уни жами бир ярим соат мобайнида бепул ўйнаш имкони берилади. Яъни, ўрнатилганидан кейинги 90 дақиқа ичида эмас, балки бевосита ўйиннинг ўзида умумий ҳисобда бир ярим соат вақтни бепул ўтказиш мумкин, кейин эса давом эттириш учун уни харид қилишингизга тўғри келади.

Яхши томони шундаки, геймерлар Thronebreaker: The Witcher Tales’ни компьютер ёки консолларда ўйнаб келаётган бўлсалар, улардаги сақлаб қўйилган ўйинларини мобил вариантга кўчира оладилар.

ЎҚИНГ: Бир ойдаёқ $264,5 млн келтирган мобил ўйин – PUBG Mobile ёки Roblox эмас! (2021 йил, май)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!